Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2013 йил 3 июнда 2465-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2013 йил 26 апрелдаги
9/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз
ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
Низом
Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар
киритилган
АВ 04.12.2013 й. 2465-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори,
АВ 11.03.2014 й. 2465-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори,
АВ 08.10.2015 й. 2465-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори
Муқаддима
I боб. Умумий қоидалар
II боб. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини
расмийлаштириш ва уларни ижро қилиш
III боб. Мемориал ордерлар билан ҳисоб-китоблар
IV боб. Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар
V боб. Тўлов талабномалари билан ҳисоб-китоблар
VI боб. Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар
VII боб. Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар
VIII боб. Чеклар билан ҳисоб-китоблар
IX боб. БПКлар билан ҳисоб-китоблар
X боб. Юридик шахсни қайта ташкил
этиш ва тугатиш
вақтида маблағларни ҳисобдан чиқариш
XI боб. Якуний қоидалар
1-илова.
Мемориал ордер
2-илова. Тўлов топшириқномаси
3-илова. Тўлов
талабномаси
4-илова. Инкассо топшириқномаси
5-илова.
Аккредитивга ариза
6-илова. Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки
7-илова.
Реестр
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон
Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва
банк фаолияти
тўғрисида"ги, "Электрон тўловлар тўғрисида"ги, "Хўжалик
юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги ҳамда "Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни
амалга ошириш тартибини
белгилайди.
(АВ 08.10.2015 й. 2465-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг
Қарори таҳриридаги муқаддима) (Олдинги таҳририга қаранг)