Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 12 майда 1806-сон
Download 60.63 Kb.
|
sug‘urtalovchilar va qayta sug‘urtalovchilarning to‘lov qobiliyati to‘g‘risida
V. ҚАЙТА СУҒУРТА ҚИЛИШ
ОПЕРАЦИЯЛАРИГА ОИД ТАЛАБЛАР 32. Суғурталовчилар таваккалчиликларни фақат уларда мавжуд лицензияда кўрсатилган класслар бўйича қайта суғурта қилишга ҳақли. 33. Қайта суғурта қилдирувчи таваккалчиликларни фақат тасдиқланган қайта суғурталовчиларга қайта суғуртага беришга ҳақли. Тасдиқланган қайта суғурталовчилар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: а) фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга суғурталовчи; б) суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ва устав капиталининг шакллантирилган қисми фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчи учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига эга суғурталовчи; в) ҳисобот йили бошига қуйидаги рейтинглардан бирига эга чет эл суғурта ташкилоти: "Moodys Investors Services" (АҚШ) рейтинг агентлиги таснифи бўйича "Ваа3"дан паст бўлмаган; "Standard & Poors Corporation" (АҚШ) рейтинг агентлиги таснифи бўйича "ВВ+"дан паст бўлмаган; "Fitch, Inc" (Буюк Британия) агентлиги таснифи бўйича "ВВ-"дан паст бўлмаган; "A.M. Best Company, Inc." (АҚШ) рейтинг агентлиги таснифи бўйича "В+"дан паст бўлмаган; "Эксперт-РА" (Россия Федерацияси) рейтинг агентлиги таснифи бўйича "А++"дан паст бўлмаган. 34. Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган мажбуриятлар ҳажми суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажмининг 95 фоизидан ошмаслиги шарт. 35. Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорининг 5 фоизидан ортиқ ёки тенг бўлиши шарт, экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно. Бунда ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ўтган чоракдаги тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдори қўлланилади. Download 60.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling