4-§. Таксофон орқали телефон алоқа хизматлари
фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари
317. Таксофон орқали телефон алоқа хизматлари фойдаланувчилари қуйидаги
ҳуқуқларга эга:
таксофонларни эксплуатация қилувчи операторни (провайдерни) таксофонларнинг
сифатсиз ишлаши, кабина ва ярим кабиналарнинг қониқарсиз ҳолати тўғрисида арз қилиш;
таксофон орқали телефон алоқа хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ таклифлар
ва даъволар билан операторга (провайдерга) мурожаат қилиш;
операторнинг
(провайдернинг)
айби
билан
телефон
алоқа
хизматлари
кўрсатилмаганлиги ёки сифатсиз кўрсатилганлиги натижасида келтирилган зарар ўрнини
қопланишини талаб қилиш.
5-§. Мобил алоқа хизматлари абонентлари
ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари
318. Мобил алоқа хизматлари абонентлари ва фойдаланувчилари қуйидаги ҳуқуқларга
эга:
барча хизматлар турлари бўйича батафсил ҳисобни барча амалга оширилган
уланишларнинг санаси ва вақти, уларнинг давомийлиги ва абонент рақамларини кўрсатган
ҳолда абонент рақамидан фойдаланган бир йилгача давр учун оператор (провайдер)
томонидан белгиланган тартиб ва шартларда олиш. Ушбу ахборотни тақдим этишнинг
каттароқ муддати ва шартлари шартномада белгиланиши мумкин;
ушбу Қоидалар ва шартномалар шартларига риоя қилган ҳолда, шунингдек, муайян
ҳудудда (аэропорт, самолёт, антенна майдони ва ҳ.к.) амал қиладиган алоҳида
фармойишлар ва қоидаларни ҳамда тўсқинлик қилиши ёки хавфли вазиятлар юзага келиши
мумкин бўлган ҳолатларда (тиббиёт муассасалари, ёқилғини сақлаш ва қайта юклаш
ҳудуди, портлаш ишларини ўтказиш жойларида ва ҳ.к.) чекланишларни ҳисобга олган
ҳолда, техник талабларга мос бўлган абонент қурилмасидан фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оператор (провайдер) тармоқларида
абонент рақамини кўчиб ўтиш хизматидан фойдаланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |