Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла
- Bu sahifa navigatsiya:
- Fujitsu
Mistui & CO билан ҳамкорлик қилмоқда. Режа асосида
ушбу лойиҳага 490 млн. АҚШ доллар ажратган ва тўрт йил- дан кейин ишга туширишни мўлжаллаётган мазкур завод йилига 250 минг тонналик маҳсулот ишлаб чиқаради. Тоза ҳаводан сабзавотлар олиш. Супер компьютер иш- лаб чиқариш билан шуғулланувчи Fujitsu компанияси тоза сабзавот ва кўкатлар ишлаб чиқариш учун рақамли «Kirei Yasai» тармоғини ишга туширмоқда. Бу сабзавот ва кўкат- лар тоза ҳаво таркибидан олинади. Юқори технологияли музлатгичли камералар. Маълумки, озиқ-овқат маҳсулотларининг фойдали жиҳатларини тўлиқ сақлаган ҳолда музлатгичда сақлаш анча қийин жараёндир, айниқса, меваларнинг табиий хусусиятлари бир неча баробар камаяди. Сабаби, муз кристаллари устки қатламини кучсиз- лантиради ва ҳужайраларни зарарлайди. Япониянинг Chiba шаҳрида ABI.CO компанияси CAS – ҳужайраларни жонлан- тириш тизимини амалиётга татбиқ қилган бўлиб, музлаш- нинг физик хоссаларини ўзгартириш билан шуғулланади. CAS тизими маҳсулотларни одатий музлатгич камералари- дан 5 баробар тезроқ музлатиб, уларга сарфланаётган энер- гиянинг 30 фоизини иқтисод қилади. Оксидланиш 98 фоизга тушиши натижасида мевалар, сабзавотлар ва гуруч сифати- 405 ни деярли йўқотмаган ҳолда мазкур музлатгич камераларида сақланади. Tehetc (Tunets наслчилиги). Япон халқи ҳаворанг тенетс балиғи (madigo)ни кенг истеъмол қилишади. Муаммо шун- даки, тенетсга бўлган талабнинг катталиги боис, мазкур балиқ турининг йўқолиб кетиши хавфи бор. Мадигони сунъий равишда кўпайтириш мураккаб жа- раён ҳисобланади, лекин япон олимлари бу муаммони ҳал қилиш чорасини топишди. ToyotaSusho ҳамда Kinki универ- ситети тадқиқотчилари гуруҳи сувнинг шўрлилик даража- си, унинг ҳарорати ва қуёш нури миқдорининг мутаносиб вариантини топишиб, тенетсни сунъий равишда кўпайти- ришни йўлга қўйишди. Nagasaki шаҳрида балиқни парвари- шлаш инкубаторияси очилди. Тадбиркорликни ривожлантирувчи фаолиятлар. Life- is-Tech келажакда турли хил дастурлар, хизмат кўрсатувчи компанияларда ишлашни хоҳловчи юқори синф ўқувчилари маркази очилди. Бу ерда иқтидорли болаларга бизнес режа тузиш ва уни амалга ошириш ҳамда бозорда ўз бизнесла- рини ривожлантиришга ёрдам беради. Натижада бу марка- зда ўқиш оммалашиб кетмоқда, мактабни битирувчи ёшлар турли хил бизнес касбларни эгалламоқда. Авиация фаолиятига қайтиш. Япония авиабизнесга қайтмоқда. Иккинчи Жаҳон уруши даврида AGM ZERO самолётларини яратган Mitsubishi компанияси орадан 50 йил ўтиб, биринчи маротаба тижорат самолётларини иш- лаб чиқарди. Mitsubishi 2017 йилда ўзининг янги моделини ишлаб чиқди. Мазкур самолёт энг тинч ва экологик тоза мо- дель бўлди. АҚШнинг SKY WEST ва Eastern Airlines компа- нияларидан бу моделга буюртмалар келиб тушди. Японлар авиабизнес фаолиятини ўзгартирмоқда. Япон- лар углерод толасини кашф қилишмаган, мазкур кашфиёт- ни тарихда Tomas Edison яратган. Аммо японлар мазкур соҳани янгича, ўзига хос формада ривожлантирмоқда. Жаҳон углерод толаси бозорининг 70 фоизини Mitsubishi Rayon компанияси назорат қилмоқда. Углерод толасига 406 эҳтиёж кундан-кунга ошиб бормоқда. Шу сабабли японлар янги-янги заводлар қурмоқдалар. Робототехнология. Кўплаб япон фирмалари – Softblank бир вақтнинг ўзида саноатнинг бир неча йўналишида фа- олият юритади. Эндиликда унинг порт фаолиятида янги йўналиш пайдо бўлди. Компания 2017 йилда ҳис-ҳаяжон билан гапира оладиган янги турдаги робот – Pepper ни на- мойиш қилди. Робот махсус микрофон ва сенсорлар билан жиҳозланган бўлиб, у нафақат суҳбатлашишни, гапларни тушунишни, балки овозни танишни (оҳангини билиши), одам кайфиятини билиш ва уни кўтаришини уддалай ола- ди. Роботнинг луғат захираси 4500 та сўзни ўз ичига олади. Ҳозирча улар япон тилида. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling