411
қониқиш олаётгани кўзга ташланиб туради. Ходимлар но-
розилиги юксак талабчанлик ва ишлаб чиқаришнинг
баъзи
жиҳатларини яхшилаш, бу билан меҳнат унумдорлигини
ошириш истагининг натижаси сифатида ижобий сабабларга
ҳам эга бўлиши мумкин.
Жамоа аъзоларининг принципиаллиги ҳамда камчили-
клар билан муроса килмаслик истаги жамоанинг юксак фа-
оллиги ва ташаббуси туфайли юзага келади.
Ишлаб чиқаришда низоли
вазиятлар турли сабабларга
кўра вужудга келиши мумкин. Улардан:
• меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликларни;
• ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилмаганини;
• ёмон меҳнат шароитларини;
• меҳнат ҳақидаги қонунларни бузишини;
• раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини;
• ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясини ва
ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Жамоа аъзолари орасида низоларнинг кўпчилиги айрим
сабаблар туфайли содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: