Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

1.2. Бошқарув қонунларининг моҳияти.
Ғарб менежментининг бугунги замонавий назарияси 
бошқариш функцияларини таснифлашда, энг аввало, унинг 
асосий (умумий) функцияларига устуворлик беради:
- режалаштириш;
- ташкил қилиш;
- тартибга солиш ва мувофиқлаштириш;
- назорат;
- рағбатлантириш (мотивлаштириш).
Бошқариш режалаштиришдан бошланиб, фаолиятни таш-
кил қилиш, уни рағбатлантириш билан давом эттирилиб, на-
зорат билан тугайди. Бу ерда мувофиқлаштириш барча фун-
кциялар жараёнида ўз аксини топади. 
Бу функциялар бошқарувнинг ҳамма босқичларига хос 
бўлган умумий хусусиятларга эга бўлиб, бошқарув аппа-
ратининг барча раҳбарлари ва мутахассислари фаолиятида 
мавжуд бўлади. Уларни шунингдек, бошқарувнинг ҳамма то-
монларини қамраган функциялар ҳам дейиш ҳам мумкин, 
яъники улар бошқарув тизимини ҳам бўйига (вертикалига), 
ҳам энига (горизонталига) қамраб олади.
Бошқариш функциясини таснифлашнинг иккинчи ён-
дашувида бошқариш ишини аниқ ижрочилар бўйича 
тақсимлашга устуворлик берилади. Бунда бир бутун аниқ 
функциялар тизими ажратилади. Масалан, замонавий Ғарб 
фирмаларида ишлаб чиқаришга оид 20-25 тадан кам бўлма-
ган функциялар ажратилади. Булар қуйидагилардир:
- асосий ишлаб чиқаришни бошқариш;
- қўшимча ишлаб чиқаришни бошқариш;
- ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи ишлаб чиқаришни 
бошқариш;
- маркетингни бошқариш;
- молиявий бошқариш;
- сифатни бошқариш;
- меҳнатни бошқариш;


13
- ходимларни бошқариш;
- инновацияни бошқариш ва ҳоказо.
Бундай ҳолда ишлаб чиқаришни бошқариш фаолияти-
нинг айрим турлари ва соҳалари алоҳида ажралиб туради. 
Бошқаришнинг юқорида санаб ўтилган асосий функция-
лари ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнида муҳим ўрин 
тутиши зарур бўлганлиги туфайли уларни муфассал кўриб 
чиқамиз.
Асосий функциялар:
1. Режалаштириш. Бошқаришнинг асосий ва дастлабки 
функциясидир. Ҳар қандай бошқариш режа тузишдан бош-
ланади. Бу режада бошқарув мақсадлари ва вазифалари
уларни амалга ошириш муддатлари белгиланади, вазифалар-
ни амалга ошириш усуллари ишлаб чиқилади, халқ хўжали-
ги бўғинларининг ўзаро алоқалари ўрнатилади. 
Режалаштиришнинг умумийлик хусусияти шундаки, 
бунда ҳар бир бошқарув ходими ўзининг шахсий ишини ре-
жалаштиради, ўз иш жойидаги фаолияти кўрсаткичларини 
ишлаб чиқади, режаларни қандай бажараётганини назорат 
қилишни уюштиради.
2. Ташкил қилиш. Бу функция бошқарув объекти дои-
расида барча бошқарилувчи ва бошқарувчи жараёнларнинг 
уюшқоқлигини таъминлайди.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling