DWDM технологиясига асосланган оптик тармоқ бўйлаб
IP-трафикларини узатиш учун,
учта асосий коммутациялаш технологияси тавсия қилинган.
IP-over-DWDM тармоқлари
синфлари
Тўлқинли
марштутизацияга
эга бўлган
тармоқлар
(Wavelength
Routing, WR)
Блокларни
оптик
коммутациялашга
эга бўлган
тармоқлар
(Optical Burst
Switching, OBS).
Пакетларни
оптик
коммутациялашга
эга бўлган
тармоқлар
(Optical Packet
Switching, OPS)
Тўлқин узунлиги бўйича маршрутизацияланган тармоқлар - WR-тармоқларда, тармоқнинг иккита охирги боғламалари орасида тўлиқ оптик тўлқинли йўл яратилади. Бу оптик йўл ёруғлик йўли дейилади (lightpath) ва барча йўл бўйича хар бир звенода тўлқинли канални захиралаш йўли хосил қилинади. WR тармоқлар, турли топологияларда толали оптик линияларни бир-бири билан уловчи оптик кросс-коннекторлардан (ОХС) иборат. ОХС қурилмалар маълумотлар оқимини қуйидагича ажратиш қобилиятига эга: қайси порт киришига тушганлиги ва қандай тўлқин узунлигига эгалиги. Натижада, оралиқ боғламаларда қайта ишлаш талаб этилмайди, яъни Э/О ўзгартириш ёки ёруғлик йўлини иккита охирги нуқталари орасида узатиладиган маълумотлар буферизацияси. Бироқ WR тармоқларда, КК тармоғи каби ресурсларни статистик тақсимлаш қўлланилмайди, бу эса мумкин бўлган частота полосасини жуда паст қўллашга олиб келади.
Ёруғлик йўлини юзага келиши
Пакетларни оптик коммутацияловчи тармоқлар
ПК тармоқларда IP – трафик қайта ишланади ва “пакет пакетдан кейин” принципи бўйича хар бир маршрутизаторда коммутацияланади.
OPS тармоқларни мақсади – бу оптик мухит ичида пакет сарлавхасини қайта ишлашдир. Технологиянинг жорий сатхида бу мумкин эмас. Бу муаммони ечими, оптик мухитда фойдали юкламани сақлаш билан бирга электрон мухитда сарлавхани қайта ишлаш хисобланади. OPSни асосий афзаллиги - бу частота оралиғини тақсимлаш учун статик зичлаштиришни қўллаш йўли орқали частота диапазонини қўллашни ошириш имконидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |