Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana17.02.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1207088
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
@iBooks Bot «vyeb dasturlash» fa

 
eval(s) функцияси 
eval(s) функцияси – JavaScript нинг ички функцияси ҳисобланади. Ушбу функция 
бир ёки бир нечта JavaScript операторларидан иборат бўлган s сатрни аргумент томонидан 
узатилган кодни бажаради. Бунда s сатридаги операторлар нуқтали вергул ёрдамида 
ажратилади. Бу функция нафақат операторни бажариш, балки бирор амалларни ҳисоблаш 
имконини ҳам беради. Бунда у кодда келтирилган амал хисобининг охирги қийматини 
қайтаради. 
isNaN(x) функцияси
Бу функция x аргументнинг “сон эмас” лигини текширади. Натижа NaN қийматга эга 
эмаслигини, яъни мумкин булмаган сон (масалан, нолни нолга бўлиш натижаси) ни 
текширади. Ушбу функция JavaScript да литерал кўринишда NaN қийматни бериш 
мумкин эмаслиги учун муҳимдир. Бундан ташқари parseFloat(s) ва parseInt(s) функциялар 
натижаларини текшириш (мумкин бўлган сон эканлигини) ва арифметик хатолар 
мавжудлиги, масалан, нол сонига бўлиш мавжудлигини текширади. 
parseFloat(s) функцияси 
s сатрини синтактик анализ қилиш ва дастлаб ракамни қайтариш (сатрни рақамна 
айлантиради). parseFloat(s) да s сатрида рухсат этилмаган рақам элементлари (масалан, 
белгилар, рақам, ўнли вергуллар, даража кўрсаткичи ва ҳоказо) мавжуд булса анализ 
тўхтатилади ва қиймат қайтарилади. Агарда s сатрда сон билан бошланмаса, у ҳолда 
parseFloat(s) функция NaN қийматни қайтаради. 
parseInt(s) функцияси 
Бу функция сатрни бутун сонга айлантиради. parseInt(s) функциядаги s сатрда 
ҳисоблаш тизимида кўрсатилмаган қийматларга эга бўлганда синтактик анализ 
тўхтатилади ва қиймат қайтарилади. Одатда, parseFloat ва parseInt функциялар s сатр сон 
билан бошланмаганда NaN қиймат қайтаради. 
parseInt(s,n) ҳолатида n асос иҳсобланиб, агарда n=10 бўлса, parseInt(s) функция 
сатрдаги 10 лик санок системасидаги сонларни текширади. n=8 бўлса, 8 лик соноқ 
тизимидаги сонлар мавжудлигини (бунда n 0 дан 7 гача бўлган сонлар қийматига эга 
бўлиши мумкин). n=16 бўлса, 16 лик соноқ тизимидаги сонлар мавжудлигини (бунда 0 дан 
9 гача бўлган сонлар ва А дан F гача бўлган ҳарфлар қийматига эга бўлинади). Агарда n=0 
бўлса ёки қиймат берилмаса, у ҳолда parseInt(s) функция сатрнинг ўзидан асосни 
аниқлайди. Бу ҳолатда агарда сатр 0х билан бошланса, унда функция сатрнинг қолган 
қисмини 16 лик саноқ тизимидаги сон сифатида анализ қилади, агарда сатр 0 дан 
бошланса, сатр 8 лик саноқ тизимидаги қиймат сифатида анализ қилинади. 
Math класси 
Math – константалар ва методлардан иборат классдир. Улар объект учун одатдагидек 
мурожаат қилинади: 
Math.константа 


23 
Math.функция(i..) 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling