Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиқи:
Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантиришда маркетингнинг ролини
ошириш орқали фойдаланувчиларни кўпроқ жалб этишга олиб бориладиган
чора тадбирлар ва амалий тавсиялар электрон тижорат билан шуғулланаѐтган
корхоналарда қўлланилиши мумкин.
Ишнинг тузилиши ва таркиби: магистрлик диссертацияси кириш
қисми, уч боб хулоса ҳамда фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан ташкил
топган. Умумий ҳажми 115 бетдан иборат.
Хулоса ва таклифларнинг қисқача умулаштирилган ифодаси:
Ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда вирутал маконда
электрон тижоратни самарали юритишни ташкил қилиш ҳамда электрон
тижорат чегараларини кенгайтириш учун турли хил мавжуд муаммоларни
ҳисобга олиш керак, хусусан:
- электрон тижорат иштирокчилар ахбороти ва молиявий ресурслар
хавсизлиги;
- электрон тижорат тизими бўйча товарлар ва хизматлар сотувчилар
солиққа тортиш базасини тартибга солиш, мониторинги ва ҳисоб-китобини
юритиш;
- монетар сиѐсатни ишлаб чиқишда электрон пулларни Марказий банк
томонидан ҳисоб юритиш;
- электрон тижорат тизимларни тан олиш учун тижорат ахборот-
реклама майдонларни ҳужжатлар айланмаси тизимлари ва хавфсиз тўлов
тизимлари билан таъминлаш;
- Интернетдан аҳоли фойдаланишни кенгайтириш учун шароитларни
яратиш (интернет хизматлари учун нархларни пасайтириш ва ҳ.к.);
- электрон тижорат иштирокчиларнинг бизнес жараѐнларнинг электрон
шаклда аниқ меъѐрий ва техник жиҳатларни ишлаб чиқиш базасига ишончни
ошириш.
Юқорида келтирилган хулосаларни амалга ошириш мамлакат
иқтисодиѐтида электрон тижоратни ҳар томонлама ривожлантиришни
таъминлайди ва 2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида
электрон тижоратни ривожлантириш концепциясида белгиланган кўпгина
вазифаларнинг ечимини топишига ѐрдам беради.
Илмий рахбар
______________
Магистратура талабаси
______________
Do'stlaringiz bilan baham: |