Ўзбекистон республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


Download 114.5 Kb.
bet6/6
Sana15.06.2023
Hajmi114.5 Kb.
#1485091
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маъруза 2

Метрологик хизмат - MX ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларини бажариш ва метрологик текширув ва назоратни амалга ошириш учун қонунга мувофиқ ташкил этиладиган хизмат.
Давлат метрологик хизмати - Мамлакатда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни минтақалараро ва соҳалараро даражада бажарувчи ва давлат метрологик текшируви ва назоратини амалга оширувчи метрологик хизмат.
Давлат бошқарув идорасининг метрологик хизмати -мазкур вазирлик (маҳкама) доирасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларини бажарувчи ва метрологик назорат ҳамда текширувини амалга оширувчи метрологик хизмат.
Юридик шахс метрологик хизмати - мазкур муассаса (ташкилот) да ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларини бажарувчи ва метрологик текширув ҳамда назоратини амалга оширувчи метрологик хизмат.
Метрология бўйича миллий идора - давлатда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларига раҳбарликни бажаришга ваколатли давлат бошқарув идораси.
Метрологик текширув - ўлчаш жараёни элементларини меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлашни ўз ичига олган ваколатли идоралар ва шахслар фаолияти.
Метрологик назорат — ўлчаш жараёни элементларининг ҳолати, ишлатилиши ва ўрнатилган тартибда метрологик қоидалар амалга оширилганлигини баҳолаш учун ваколатли идоралар ва шахслар фаолияти.
Ўлчаш воситаларини текширувдан ўтказиш - ўлчаш воситаларининг белгилаб қўйилган техникавий талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрология хизмати идоралари (ваколат берилган бошқа идоралар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган амаллар мажмуи.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш - метрологик жиҳатларнинг ҳақиқий қийматларини ва ўлчаш бирликларининг қўллашга яроқлилигини аниқлаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида калибрлаш лабораторияси бажарадиган амаллар мажмуи.
Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқиш, яратиш (таъмирлаш, сотиш, ижарага бериш) учун лицензия - давлат метрология хизмати томонидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган, мазкур фаолият турлари билан шуғулланиш хуқуқини гувоҳлантирувчи ҳужжат.
Такрорлаш учун саволлар.
1.Метрологик хизмат билан метрологик таъминотнинг
қандай ўзаро фарқли томонлари мавжуд?
2.Метрологик таъминотнинг ташкил этувчи асосларини
сўзлаб беринг.
3.Нима учун метрологик таъминотнинг илмий асоси метро-
логиядан иборат дейилади?
4."Метрология, стандартлаштириш ва
сертификатлаштириш" фаолияти бўйича қандай халқаро
нуфуздаги гашкилотларни биласиз?
Download 114.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling