Цитрус мева ўсимликлари учун пайвандтагларни танлаш
|
Пайвандтаглар ўсиш характерига қараб кучли, ўртача ва кучсиз ўсадиган ёки пакана пайвандтагларга бўлиш. Улар совуққа чидамлилиги жиҳатидан турлича бўлишини, ҳосилга эрта ёки кеч киришини, сувга талабчан, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ва ҳоказоларни ўргатиш. Боғдаги дарахтларнинг ўсиш кучи, узоқ яшаши ва ҳосилдорлиги, уларнинг муҳит шароитлари, (иқлим, тупроқ, намлик)га мосланувчанлиги ва ниҳоят, кўчатзорда етиштириладиган кўчатларнинг миқдори ва сифати ҳам кўп жиҳатдан пайвандтакка боғлиқлигини тушунтириш. Пайвандтаглар муайян экологик шароитга чидамли бўлиши керак.
|
|
Пайвандтагларни уруғдан ва вегетатив кўпайтириш
|
Уруғ пайвандтаг она боғларни ташкиллаштириш. Уруғ тайёрлаш ва сақлаш. Уруғларнинг униб чиқиш меъёри. Уруғларни қумлаш (стратификациялаш). Экиш усуллари ва муддатлари. Экиш меъёрлари. Уруғ кўчатлар парвариши.
|
|
Мева кўчатзорининг биринчи даласида амалга ошириладиган тадбирлар
|
Мева кўчатзорининг биринчи уруғ кўчатли дарахт турлари даласи бир йиллик уруғ кўчатлардан ёки клон пайвандтаг новдасини экиш билан барпо қилишни ўргатиш
|
|
Цитрус мева кўчатзорининг иккинчи даласида (шакл бериш майдонида) амалга ошириладиган тадбирлар
|
Кўчатзорнинг иккинчи даласида бир ёшли кўчатларни ўстириш ва шакл бериш. Бунинг учун ўсув даврининг биринчи ярмида ерни ўз вақтида ва сифатли қилиб ишлаш, суғориш ва уни ўғитлаш ҳамда кўчатларни парвариш қилиш лозим. Ўсув даврининг иккинчи ярмида кўчат барглари пластик моддалар тўплайдиган ҳолга келтирилади.
|
|
|