Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги умумий тавсифи ва ташкилий тузилмаси
-жадвал Давлат меҳнат инспексияси томонидан 2018-йилда кўриб чиқилган мурожаатлар мазмуни
Download 131.73 Kb.
|
МУНДАРИЖА
7-жадвал
Давлат меҳнат инспексияси томонидан 2018-йилда кўриб чиқилган мурожаатлар мазмуни (вилоятлар кесимида)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари Қарорда қайд этилишича, сўнгги уч йил ичида ишлаб чиқаришда 1214 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, уларнинг 241 таси ўлим билан якун топган. 21 мингдан ортиқ фуқаролар меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ шикоятлар билан мурожаат қилган. 2018-йилда мазкур инспексия томонидан жами 11042 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб шундан 6472таси қаноатлантирилган ва шу мурожаатлар асосида жами 1089та чора-тадбир ишлаб чиқилган (7-жадвал). Жадвалдаги маълумотларга қараганда, республика бўйича ноқонуний ишдан бўшатишлар Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида энг кўп авж олган. Ишга қабул қилишда қонун бузилиши ҳолатлари бўйича ҳам Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида мурожаатлар энг кўп қайд қилинган. Иш ҳақи ва бошқа тўловларни тўланмаслиги бўйича эса Навоий, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида энг кўп мурожаатлар қайд этилган. Кўриб чиқилган мурожаатлар ичида энг кўп жазо қўлланган ҳолатлар Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу каби жкўрсаткичлардан Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Навоий вилоятларида ходимларни бошқариш инспексиялари ва касаба уюшмалари фаолияти яхшиланишга мухтож деб хулоса қилиш мумкин. Қуйидагилар давлат меҳнат инспексиясининг асосий вазифалари ҳисобланади (инспексия фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот 5-иловадаги Низомда келтирилган): фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этишни ва уларни ҳимоя қилишни, шунингдек, хавфсиз шарт-шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ташкилотлар томонидан риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш; республикадаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниш сабабларини мунтазам таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш; меҳнат тўғрисидаги битимлар ва локал ҳужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги буйруқлари қонун ҳужжатларига мос келишини тизимли таҳлил қилиш; меҳнат муносабатлари субъектларининг меҳнат, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари мониторингини ва ҳимоясини таъминлаш; иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиш сифати бўйича давлат назоратини амалга ошириш; ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан уларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш; мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва уни тўлиқ бартараф этиш, шу жумладан айбдор мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш орқали бартараф этиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ташкил этиш; меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш ва уларга риоя этиш масалалари бўйича ходимлар ва иш берувчиларга, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига маслаҳат ва услубий ёрдам бериш, ишлаб чиқариш жараёнида жароҳат олиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир профилактика ишларини ўтказиш; фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш зарурлиги тўғрисида юридик ва жисмоний шахслар ўртасида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш; меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини таъминлашга доир таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш. Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида юклатилган вазифалар ва давлат назорати предметига мувофиқ Инспексия қуйидаги функсияларни амалга оширади: фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этишни ва уларни ҳимоя қилишни, шунингдек, хавфсиз шарт-шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ташкилотлар томонидан риоя этилишини давлат томонидан назорат қилиш: иш берувчилар ва мансабдор шахсларнинг меҳнат қилиш, муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари ва ишсизликдан ҳимоя қилишга доир конституциявий ҳуқуқни таъминлаш мақсадида меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишини текширади; меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, уларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаслик ҳолатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг ўтказади ва уларга ўз вақтида таъсир чорасини кўради; меҳнат тўғрисидаги битимлар ва локал ҳужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги буйруқлари қонун ҳужжатларига мос келишини таҳлил қилади; жамоа шартномаларда ва битимларда назарда тутилган мажбуриятлар бажарилишини назорат қилади; иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш сифатини, қисқартирилган иш вақтини, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун қўшимча йиллик таътиллар белгилашни давлат томонидан назорат қилади, экспертиза ўтказилишини назорат қилади ва меҳнат шароитлари бўйича экспертиза ўтказади, унинг натижалари бўйича тегишли хулосалар беради; хотин-қизлар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ноқулай меҳнат шароитларида бажариладиган ишлар рўйхатини ҳамда оғир нарсаларни кўтаришда ва ташишда хотин-қизлар учун чекланган юк нормалари тўғри қўлланиши бўйича давлат назоратини амалга оширади; фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини камерал назоратни ўтказади. Download 131.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling