Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/55
Sana19.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1608718
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55
Bog'liq
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

шахсга қарши қаратилган кибержиноятлар

тинчлик ва хавфсизликка қарши қаратилган кибержиноятлар; 

иқтисодиёт соҳасидаги кибержиноятлар; 
47
Евразийская группа по противодействию легализации преступных доходов и финансированию терроризма. 
Киберпреступность 
и 
отмывание 
денег. 
2014 
г., 
– 
С.13-14. 
https://eurasiangroup.org/files/Typologii%20EAG/Tipologiya_kiber_EAG_2014.pdf. 
48
Будапештская конвенция. 2001 г., https://www.coe.int/ru/web/impact-convention-human-rights/convention-
oncybercrime


26 

жамоат 
хавфсизлиги 
ва 
жамоат 
тартибига 
қарши 
кибержиноятлар 

ахборот-коммуникация технологияларнинг қонуний муомаласига 
қарши қаратилган кибержиноятлар. 

ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши кибержиноятлар 
Ушбу турларга ажратилиши бу жиноятларни аниқлашда ва тергов 
қилишда ўзини самарасини беради деган умиддамиз.


27 
II БОБ. КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ 
ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 
2.1. Кибержиноятларни тергов қилишни тартибга солувчи қонунчилик 
таҳлили 
 
Илмий-техника тараққиётининг ривожланиши глобал муаммолар 
қаторига янгидан-янги турлари билан тилга олинаётган кибержиноятларнинг 
кириб келишига сабаб бўлмоқда. Унинг бизга маълум бўлган вирусли 
дастурларни тарқатиш, паролларни бузиб кириш, кредит карта ва бошқа банк 
реквизитларидаги маблағларни ўзлаштириш, талон-торож қилиш, шунингдек, 
интернет орқали қонунга зид ахборотлар, хусусан, бўҳтон, маънавий бузуқ 
маълумотларни тарқатиш билан башарият ҳаётига катта хавф солиб, жамиятга 
таҳдид солмоқда. Буларнинг олдини олиш мақсадида, Жиноят кодексига 
компьютер жиноятлари учун жавобгарликни белгиловчи бутунлай янги боб 
киритилган бўлиб, у билан боғлиқ жиноятларни содир этишга доир 
жараёнларни жиноий-ҳуқуқий тартибга солади.
Хусусан, кибержиноятларни тергов қилишни тартибга солувчи 
қонунчилик таҳлили ҳақида гапирар эканмиз аввало, бош қомусимиз 
ҳисобланмиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
49
ушбу турдаги 
жиноятларни тергов қилишга доир қонунчилигимизни асоси ҳисобланади 
десак асло муболаға бўлмайди. Конституциямизга мувофиқ ҳар ким ахборотни 
монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни 
сақлаш ҳуқуқига эга. Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон 
ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий 
қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳиятини 
муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин. 
49
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси) https://www.lex.uz/ru/docs/-20596?otherlang=1%20 (Мурожаат этилган сана 
10.03.2021 йил). 


28 
Ушбу турдаги жиноятларни тергов қилишни тартибга солувчи 
қонунчилик базасида бир қанча норматив ҳуқуқий ҳужжатларни кўришимиз 
мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабръда 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling