Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/55
Sana19.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1608718
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

Тадқиқот мақсади - кибержиноятларни тергов қилишда мавжуд 
муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича назарий-амалий ечимларни 
беришдан иборат.  
Тадқиқот вазифалари: 
кибержиноятлар тушунчаси, мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳамда 
таснифини очиб бериш орқали кибержиноятларнинг умумий тавсифи ёритиб 
берилган;
кибержиноятларни тергов қилишнинг ҳуқуқий асослари ва методикаси, 
кибержиноятларни тергов қилиш тактикаси ва рақамли далилларни тўплаш 
амалиёти таҳлил қилиниб, кибержиноятларни тергов қилишнинг ташкилий-
ҳуқуқий асослари кўрсатиб ўтилди; 
кибержиноятларни тергов қилишга доир халқаро стандарт ҳамда 
хорижий тажриба ўрганилиб, уларни қонунчилигимизга қўллаш истиқболлари 
белгилаб олинди. 
Тадқиқотнинг объекти бўлиб кибержиноятларни тергов қилиш 
жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар доираси ҳисобланади. 
Тадқиқотнинг предметини кибержиноятларни тергов қилишнинг 
илмий-назарий асослари, миллий ва хорижий олимларнинг илмий 
изланишлари, амалдаги қонун ҳужжатлари, халқаро стандартлар ва хорижий 
тажриба, шунингдек амалиётда мавжуд муаммолар ташкил этади. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
кибержиноятларнинг киберфирибгарлик, кибертерроризм турлари
кибермакон, киберсуицид тушунчаларининг таърифи ва улар учун жиноий 
жавобгарлик белгилаш зарурати асосланган
шахснинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза 
қилиниши ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашда ахборот 
технологияларидан фойдаланиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 
ҳамда Жиноят-процессуал кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилиши 
келтирилган, 



кибержиноятларга қарши курашиш ҳамда тергов қилишда рақамли 
далилларни тўплаш ва уларнинг яхлитлигини таъминлаш юзасидан механизм 
ишлаб чиқиш зарурлиги асослантирилган
кибержиноятлар доирасида тергов ишларини олиб боришда махсус 
тактикалар тавсия этилган ҳамда ушбу турдаги жиноятлар учун алоҳида 
тергов ҳаракатлари олиб борилиши лозимлиги илмий асослантирилган.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling