Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/55
Sana19.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1608718
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

81
1
-модда.Далилларнинг турлари 
Ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу 
қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал 
қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, 
терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос 
бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил 
ҳисобланади. 
Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, 
айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, 
ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва 
фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг 
баённомалари, рақамли далиллар ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади. 
Агар тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун 
талабларига мувофиқ олинган бўлса, ушбу Кодекс нормаларига мувофиқ 
текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар ходимларининг ёки тезкор-қидирув тадбирида иштирок этган бошқа 
шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсда жиноят содир 
этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан далолат берса, ушбу 
натижалар далил сифатида тан олиниши мумкин. 
81
2
-модда. Айблаш ва ҳукм қилиш учун асослар 
Ишни айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан судга юбориш 
ва айблов ҳукми чиқариш учун қуйидагилар исботланган бўлиши керак: 
1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва 
миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар; 
2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят 
кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган 
ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш; 
3) жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги; 
4) жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига 
ишониш оқибатида содир этилганлиги, жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари; 
5) айбланувчининг, судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар. 
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; 
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини 
таъминласин; 
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда 
моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling