Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси
© Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, 2023
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
download
© Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, 2023.
4 М У Н Д А Р И Ж А CЎЗ БОШИ…...........................................................................5 I. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактикани амалга ошириш тартиби……………………………………………...............................8 II. Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларни аниқлаш тартиби……………………………………………..............15 III. Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш тартиби………………………….............22 IV. Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларга нисбатан амалга ошириладиган чора-тадбирлар.......................25 V. Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш тадбирларини якунлаш тартиби……..42 VI. Ижтимоий профилактика субъектларининг ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш ва ижтимоий мослаштириш фаолиятини баҳолаш тартиби...........................................................................................44 Глоссарий……………………………………………...………....46 Фойдаланилган адабиётлар………………………...………...49 Илова...……………......……………………………………….…51 5 C ЎЗ БОШИ Давлатимиз раҳбари томонидан асос солинган тараққиётимиз янги босқичининг дастлабки самаралари жаҳон жамоатчилиги томонидан кенг эътироф этилмоқда. Айниқса, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш борасида инқилобий ўзгаришлар амалга оширилди. Мамлакатдаги ҳар бир одамнинг эмин-эркин, хавфсиз, тинч ва осойишта яшаши учун зарур шароитлар, ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа кафолатлар яратилди. Бу борада суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мисли кўрилмаган имкониятлар тақдим этилди. Мазкур идоралар фаолиятига ҳар қандай аралашувга барҳам берилди. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, жиноятчиликка қарши кураш, жамиятда, ҳар бир маҳаллада хавфсизликни таъминлаш фақатгина ҳуқуқ-тартибот идоралари зиммасига юкланаётгани йўқ. Эл-юрт осойишталигини кафолатли таъминлаш ишларига барча давлат ва нодавлат тузилмаларнинг ҳам салоҳияти сафарбар этилмоқда. Зотан, тинчлик ва хавфсизлик ҳукмрон бўлган юртдагина тараққиёт бўлади, бундай мамлкатнинг жаҳон аҳли кўз олдидаги жозибадорлиги ортади, сармоядорлар ва бошқа эзгу ниятли одамларнинг мазкур ўлкага, у ердаги давлат сиёсатига ишончи мустаҳкам бўлади. Бинобарин, замонавий иқтисодиётнинг таянчи бўлган инвестициялар оқими учун ҳам тинч ва осойишта ўлкалар ўзига хос имконият майдонидир. Шундай экан, бугун ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш шарафли бурчимиз ва айни пайтда масъулиятли вазифамиздир. 6 Бу борада ҳуқуқ-тартибот органлари, бошқа давлат идораларининг нодавлат ташкилотлари, жумладан маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар билан бевосита ишловчи жамоат тузилмалари, диний ташкилотлар каби институтлар билан ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш ўта муҳим аҳамият касб этади. Бундай ҳамкорликни шунчаки расмиятчилик учун, хўжакўрсинга йўлга қўйиш асло мумкин эмас. Ҳамкорлик аниқ мақсадлар асосида, замонавий усуллар, таъсирчан воситалар ёрдамида мукаммал олиб борилиши шарт. Акс ҳолда, нафақат кўзланган мақсадга эришилмайди, ҳатто расмиятчиликдан иборат тадбирлар одамларнинг масъул идораларга бўлган ишончини йўқотади, муҳим масалаларга ҳам уларнинг лоқайдлик билан қарашини шакллантиради. Шу боис, Бош прокуратура томонидан маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишларини услубий қўллаб- қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика (катта) инспекторлари, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари, қолаверса, барча қизиқувчилар учун мўлжалланган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тартиби ва методикаси” деб номланган ўқув-услубий қўлланма ана шундай ишларнинг мантиқий давомидир. Маълумки, Президентимиз ташаббуслари асосида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили рўёбга чиқарилмоқда. Мазкур тамойил асосида маҳалла раислари, профилактика (катта) инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин- 7 қизлар фаоли маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Қўлланмани тайёрлашдан кўзда тутилган асосий мақсад прокуратура ва ички ишлар органлари, маҳалла раиси, профилактика (катта) инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолининг қайд этилган йўналишдаги ишларини янги босқичга олиб чиқишдир. Ўйлаймизки, мазкур қўлланма хавфсизликни таъминлашдек шарафли ишга бел боғлаган ҳар бир масъулнинг, жамоатчилик вакилининг ўзига хос маслаҳатчиси ва кўмакчиси бўлади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling