Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига
Мирзо Улуғбек тумани Қорасув 2, 17-уй 22-хонадонда истиқомат қилувчи Гарийева Сарвар томонидан
ШИКОЯТ
Менинг Мирзо Улуғбек тумани Қорасув 2, 17-уй 22-хонадонимни Яккасарой туманида жойлашган нотариус 1995-йил 29-июл куни ноқонуний равишда олди-сотди шартномаси асосида ўтказиб юборган. Бунга сабаб биз нотариусга бориб Tayota Soarer русумли машинани олди-сотди шартномаси асосида Тетерев Mихаил Сергеевичдан сотиб олиб, давлат рўйхатидан ўтказдик. Ўша пайтда мошина рейстр рақами билан менинг уйим, яъни Мирзо Улуғбек тумани Қорасув 2, 17-уй 22-хонадоним ҳам ноқонуний равишда ўтказиб юборилган.
Нотариснинг бу ҳаркати Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонунинг 18-моддаси, 4-қисмига зиддир.
Бу масалада Яккасарой тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига мурожжат этдим. Мазкур иш юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, маълум муддат ўтгандан сўнг, жиноят таркиби йўқ деб иш ёпилиб кетди.
ЖПКнинг 374-моддасига биноан, терговчи ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаргач, бу ҳақда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига, шунингдек жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига, худди шунингдек иш корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқаронинг берган хабари билан қўзғатилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот вакилига ёхуд фуқарога хабар қилиши лозим. Ҳамда ушбу моддада тугатиш тўғрисидаги қарор устидан прокурорга шикоят қилиш мумкинлиги ўрнатиб қўйилган.
Шулардан келиб чиқиб, мазкур ишни яна қайта кўришни ва ишни судга оширишга қонуний ёрдам беришингизни илтимос қиламан.
10.2023y Гарийева Сарвар
Do'stlaringiz bilan baham: |