Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун (амалдаги) қачон қабул қилинган ва унинг асосий мазмуни?


Темир йўл транспортида табиий иқлим ва маиший шароитлари оғир бўлган жойларда ходимлар мехнатига хақ тўлаш қайси меъёрий хужжатлар орқали тартибга солинади?


Download 125.39 Kb.
bet4/5
Sana11.11.2023
Hajmi125.39 Kb.
#1767125
1   2   3   4   5
Bog'liq
Молия буйича саволлар

Темир йўл транспортида табиий иқлим ва маиший шароитлари оғир бўлган жойларда ходимлар мехнатига хақ тўлаш қайси меъёрий хужжатлар орқали тартибга солинади?

Жавоб: Темир йўл транспортида табиий иқлим ва маиший шароитлари оғир бўлган жойларда ходимлар мехнатига хақ тўлаш - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли “Мехнат бозорида мехнат муносабатларини тартибга солишга дойр кушимча чора-тадбирлар тўғрисида’ги Қарори ва 2017 йил 1 ноябрдаги 1966-НЗ буйруқнинг “Мехнатга хақ тўлаш тўгрисида’ги низомнинг 47,58-бандига мувофик тартибга солинади. Ушбу бандга мувофиқ тогли худидларга -15 фоиз, қайси худидга жойлашганига қараб энг кам иш хақининг -30 фоизигача қўшимча хақ тўланади.

  1. МҲҲС бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан тузилган “Молиявий холати тўғрисидаги хисобот”нинг пассив қисми нечта бўлимдан иборат, уларнинг номланиши?

жавоб ; “Молиявий холати тўғрисидаги хисобот”нинг пассив қисми икки бўлимдан иборат:
а) хусусий капитал;
б) мажбуриятлар : узоқ муддатли ва жорий мажбуриялар.


3




  1. МҲҲС бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан тузилган “Фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисобот” нечта бўлимдан иборат, уларнинг номланиши?

жавоб ; “Фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисобот” икки бўлимдан иборат:
а) даромадлар
б) харажатлар

  1. Темир йул транспорти қандай махаллий солиқларни тулайди ва қай тартибда?

Жавоб: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар мустақил равишда қуйидаги солиқларни хисоблаб чиқади хамда тўловларни амалга оширади:

  1. сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғи;

  2. мол-мулк солиғи;

  3. ер солиғи;

  4. ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;

Хар бир корхона мустакил равишда сув солиғи буйича харажат қилган сув хажми буйича хисоб китоб килади ва солик қўмитасига топширилади. Ер солиғи кадастрда кўрсатилган ер майдонига караб хисоб китоб килинади ва солик кумитасига топширилади. Мол-мулк солиғи бўйича кучмас мулк қолдиқ қийматидан 2 фоиз ставкаси бўйича хисоб китоб қилади ва солиқ қўмитасига топширилади.

  1. Молиявий фаолиятдан тушган даромад ва харажатларга нималар киради ва уларнинг мазмуни?

жавоб: Молиявий фаолиятдан тушган даромад ва харажатларга: фоизлар шаклидаги даромадлар ва харажатлар,двидентлар шаклидаги даромадлар ва харажатлар,узок муддатли ижара (лизинг) даромадлар ва харажатлар,валюта курси фарқидан даромадлар ва харажатлар ва молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлар ва харажатлар киради.

  1. Давр харажатларига нималар киради ва уларнинг мазмуни.

жавоб; Давр харажатлари деганда бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлик бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушунилади: бошқарув харажатлари, махсулотни сотиш харажатлари ва умумхужалик ахамиятига эга булган бошка харажатлар.

  1. Молиявий холатни тавсифловчи кўрсаткичлар, уларнинг мазмуни. жавоб ; молиявий холатни таснифловчи кўрсаткичлар : хусусий капитал ва

айланма маблаглар хисобланади. Хусусий капитал холатига қараб жами маблағлар таркиби билан келиб чиқган холда корхонанинг иктисодий қарамлиги ёки мустақиллигига бахо берилади. Молиявий холатни тавсифловчи курсаткичлар, уларнинг мазмуни. Айланма маблағлар - бизнесни бошкаришда ресурслар хажмини ва улардан унумли фойдаланиш даражаси тахлил килинади хамда унинг мухим йуналишлари белгиланади.


4




  1. Темир йул транспортида фойда турлари мавжуд, уларнинг аникланиши.

жавоб ; Темир йул транспортида қуйидаги фойда турлари мавжуд :

  1. Махсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишнинг ялпи фойдаси;

  2. Асосий фаолиятнинг фойдаси;

  3. Умумхужалик фаолиятининг фойдаси;

  4. Хисобот даврининг соф фойдаси.

Махсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишнинг ялпи фойдаси - соф тушум билан таннарх фарқи, Асосий фаолиятнинг фойдаси - сотиш ялпи фойдасидан давр харажатлари чегириб ташлаймиз ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини қўушиб хисоблаймиз, Умумхужалик фаолиятининг фойдаси - асосий фаолият фойдасига молиявий фаолиятдан олинган даромадларни қўшамиз ва молиявий харажатларни чегириб ташлаймиз, Хисобот даврининг соф фойдаси - умумхужалик фойдасидан фавкулотда фойда ва зарарлар кушилади ёки айрилади хамда фойда солиги чегирилиб хисобланади.

  1. Махрулот(иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра даромадлар нечта гурухга бўлинган ва уларни мазмуни.

жавоб: Маҳсулот(иш, хизмат)ларни ишлаб чикариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида’ги Низомга кўра даромадлар 3 гурухга булинган: Махсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан тушган соф тушум, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари, молиявий фаолиянинг бошқа даромадларидан иборат.

  1. Молиявий хисоботлар халқаро стандартларида (IAS 2) сарфланган захиралар таннархини ҳисоблашнинг усуллари.

жавоб; a) FIFO 6)AVECO


  1. Download 125.39 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling