Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1-сонли бҳМС


Бухгалтерия балансида акс эттирилиши лозим бўлган ахборотлар


Download 401.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/16
Sana19.12.2022
Hajmi401.99 Kb.
#1032994
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-СОНЛИ БҲМС ҲИСОБ СИЁСАТИ ВА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ

Бухгалтерия балансида акс эттирилиши лозим бўлган ахборотлар 


77. Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси молиявий ҳолатнинг турли 
жиҳат реквизитларини акс эттирадиган тарзда тақдим этилиши керак. Қуйидагилар 
бухгалтерия балансининг мажбурий элементлари ҳисобланади: 
77.1. Моддий активлар
77.2. Номоддий активлар; 
77.3. Молиявий активлар
77.4. Захиралар; 
77.5. Дебиторлик қарзи; 
77.6. Пул маблағи ва пул эквивалентлари
77.7. Кредиторлик қарзи; 
77.8. Ажратмалар; 
77.9. Фоиз тўлашни талаб қилувчи мажбуриятлар; 
77.10. Хусусий капитал ва захиралар. 
78. Мазкур стандартда бухгалтерия балансини тақдим этиш зарур бўлган тартиб ёки 
шакл кўрсатилмайди. Бухгалтерия балансининг шакли алоҳида БҲМС «Бухгалтерия 
баланси»да келтирилган. 
79. 
77-банддаги 
мажбурий талаблар захираларни акс эттириш учун алоҳида сатрларни 
ўз ичига олади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Тахминий баҳолашдан кўпроқ даражада фойдаланиш орқали баҳоланиши мумкин 
бўлган мажбуриятлар захира ҳисобланади. Субъектни ва кредит берган ташкилотларни зарар 
оқибатларидан қўшимча муҳофаза қилишни таъминлаш учун қонунчилик ҳужжатлари ёки 
уставда захираларни ташкил этиш кўзда тутилади. 
(79-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 
ноябрдаги 20-мҳ-сонли 
буйруғи
(рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) 
Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда тақдим этиладиган ахборотлар 
80. Субъект тушунтиришларда қуйидагиларни ёритиб беришга мажбур: 
80.1. Акциядорлик капиталининг ҳар бир тоифаси бўйича: 
80.1.1. Эълон қилинган акциялар сони; 
80.1.2. Чиқарилган, ҳақи тўла тўланган, чиқарилган, лекин ҳақи тўла тўланмаган 
акциялар сони; 
80.1.3. Акцияларнинг номинал қиймати; 
80.1.4. Йилнинг бошида ва охирида ҳақи тўланмаган акциялар сонининг камайиши
80.1.5. Акциядорлик капиталининг ҳар бир тоифасига тааллуқли ҳуқуқлар, 
афзалликлар ва чеклашлар, шу жумладан дивидендларни тақсимлаш ва капитални қоплашга 
доир чеклаш; 
80.1.6. Жамиятнинг ўзига, хўжалик юритувчи субъектга қарашли шўъба ва уюшган 
жамиятларига тегишли акциялар; 
80.1.7. Опцион ва савдо контракти бўйича эмиссия учун захирага ажратилган 
акциялар, шу жумладан уларнинг муддатлари ва миқдорлари. 
80.2. Хусусий капиталдаги захиралар моҳияти ва мақсадлари баёни. 
80.3. Мажбуриятларда акциядорлар (таъсисчилар, иштирокчилар) йиғилишида 
расман маъқулланмаган дивидендларни (даромад) тўлаш учун суммаларнинг мавжудлиги. 
81. Субъект хусусий капиталдаги ўзгаришларни акс эттириши лозим ва бунда 
қуйидагиларни алоҳида кўрсатиши зарур: 
81.1. Давр бошида ва ҳисобот санасида жамғарилган фойда ёки зарарларнинг қолдиғи 
ҳамда шу даврда юз берган муҳим ўзгаришлар, жумладан давр учун соф фойда ва акциядорлар 
(таъсисчилар, иштирокчилар) ҳар бир тоифасига тақсимланаши; 
81.2. Хусусий капитал ва резервларни ҳар бир тоифасининг жорий суммасини 
даврнинг боши ва охирида ўзгаришларнинг миқдори. 



Download 401.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling