Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1-сонли бҳМС


Молиявий ҳисоботларнинг асосий идентификацияланган реквизитлари


Download 401.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/16
Sana19.12.2022
Hajmi401.99 Kb.
#1032994
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
1-СОНЛИ БҲМС ҲИСОБ СИЁСАТИ ВА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ

Молиявий ҳисоботларнинг асосий идентификацияланган реквизитлари 
57. Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботларнинг бир хил турдаги шаклларида 
аниқ идентификацияланган бўлиши керак. 
58. Қуйидаги ахборотлар молиявий ҳисоботларнинг ҳар бир саҳифасида иложи 
борича тўлиқ акс эттирилиши керак: 
58.1. Субъектнинг номи, мулк шакли, юридик манзили, бўйсуниши, идентификация 
рақами ва субъектни аниқлаш учун бошқа реквизитлар; 
58.2. Молиявий ҳисоботлар якка корхоналарни ёки корхоналар гуруҳини ўз ичига 
оладими; 
58.3. Ҳисобот санаси ёки молиявий ҳисоботлар билан қамраб олинган давр. 
59. Тақдим этилган ҳисобот ахборотини тўғри тушуниш учун қуйидаги реквизитлар 
ҳам ёритиб берилиши ва зарур бўлганда такрорланиши керак: 
59.1. Молиявий ҳисоботлар ўлчанган валюта ва агар бир неча валютадан 
фойдаланилган бўлса, улар ифодаланган валюталар
59.2. Молиявий ҳисоботларда рақамларни кўрсатиш учун фойдаланилган аниқлик 
даражаси, масалан, рақамлар минглар ҳисобида кўрсатилганми ёки миллионлар ҳисобидами 
ва ҳоказо. 
Ҳисобот даври ва ҳисобот санаси 
60. 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот 
даври ҳисобланади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Молиявий ҳисобот календарь йилдан фарқли давр учун, қонунчилик ҳужжатларида 
назарда тутилган ҳолларда ой ёки чорак учун тузилиши мумкин. 
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 
ноябрдаги 20-мҳ-сонли 
буйруғи
(рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) 
61. Молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот санаси ҳисобот даврининг сўнгги календарь 
куни ҳисобланади. Чунончи субъектнинг йиллик бухгалтерия баланси учун 31 декабрь 
ҳисобот санаси ҳисобланади, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисобот учун 1 
январдан 31 декабргача бўлган давр ҳисобот даври ҳисобланади. 

Download 401.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling