Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Эксперт – фан, техника, санъат ѐки ҳунар соҳасида хулоса бериш 
учун зарур бўлган махсус билимларга эга жисмоний шахс сифатида 
тайинланиши мумкин. Шунингдек, давлат суд-экспертиза муассасаси 
эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ѐки ўзга 
жисмоний шахс эксперт сифатида иштирок этиши мумкин.
Эксперт 
била туриб нотўғри хулоса берганлиги учун жиноий жавобгар бўлади. 
Белгиланган тартибда муомалага лаѐқатсиз ѐки муомала лаѐқати 
чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган 
жиноятлари 
учун 
судланганлик 
ҳолати 
тугалланмаган 
ѐки 


46 
судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб 
этилиши мумкин эмас. 
Мутахассис – маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш ва
илмий-техника воситаларини қўллашда ѐрдам кўрсатиш йўли билан 
далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда кўмаклашиш мақсадида 
фан, техника, санъат ѐки ҳунар соҳасида махсус билим ва малакага эга 
бўлган, вояга етган, иш натижасидан манфаатдор бўлмаган шахс суд 
мажлисида ѐки процессуал ҳаракатларда иштирок этиш учун суд 
томонидан жалб қилиниши мумкин. Мутахассисни суд мажлисида 
иштирок этиш учун жалб қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Суднинг 
мутахассисни чақириш ҳақидаги талаби унинг иш берувчиси учун 
мажбурийдир. 
Таржимон – таржима қилиш учун зарур тилларни биладиган 
шахс бўлиб, қонунда назарда тутилган ҳолларда суд томонидан 
тайинланади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа 
иштирокчилари, гарчи таржима қилиш учун зарур тилларни билса ҳам 
таржимон вазифаларини ўз зиммасига олишга ҳақли эмас. 
 
Судда вакиллик 
Судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонун 
ҳужжатларида ѐки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида 
ҳаракат қиладиган органлари ва (ѐки) вакиллари юритади. Фуқаролар ўз 
ишларини судда шахсан ўзлари ва (ѐки) вакиллари орқали юритишга 
ҳақлидир. Фуқаронинг ишда шахсан иштирок этиши уни иш бўйича 
вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Вакиллик бу бир шахс 
(вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан унга 
берилган ваколат доирасида ваколат берувчига нисбатан фуқаролик 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтириш, ўзгартириш ва 
бекор қилишга қаратилган процессуал ҳаракатларни амалга оширишдир. 
Иқтисодий суд ишидаги вакиллик эса вакиллик одил судловни 
амалга ошириш учун кўмаклашишга қаратилган фаолият бўлиб, 
вакиллик қилувчи имкон борича ижобий қарор қабул қилинишига 
эришиш, шунингдек ваколат берувчига ўз ҳуқуқларини амалга 
оширишга ѐрдам бериш, иш кўриш жараѐнида уларнинг ҳуқуқлари 
бузилишини олдини олишга қаратилган фаолиятдир.


47 
Эътибор беринг!
Муомалага лаѐқатсиз ѐки муомала лаѐқати 
чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларини судда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, уларни 
фарзандликка олганлар, васийлар ѐки ҳомийлар) ҳимоя қилади. Қонуний 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling