Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси


Download 181.5 Kb.
bet2/2
Sana03.02.2023
Hajmi181.5 Kb.
#1151122
1   2
Bog'liq
Қурбонмуратов А.Ш.. 227-22-м 1-қ

Ҳужжат номи

Варақ сони

1.

“Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ва тегишлилигига кўра юбориш тўғрисида”ги қарор

1

2.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи номига ёзилган билдирги

2

3.

“Термиз” ТИФ божхона пости бошлиғи номига ёзилган билдирги

3

4.

Фуқаро Курбонмуратов Аббос Шопулатовичнинг тушунтириш хати, паспорт, талабномаси ва ишончнома нусхаси, иш ҳужжатлари билан таништириш далолатномаси ҳамда тилхати

4-10

5.

Божхона кўриги далолатномаси, 22005/12.08.2022/0007066-рақамли БЮД ва унга илова юк кузатув ҳужжатлари нусхалари

11-16

6.

Кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақида баённома ва унга илова фотожадвал

17-19

7.

Ҳимоя ҳуқуқини тушунтириш тўғрисида баённома

20

8.

Маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳақида баённома

21

9.

Холиснинг тушунтириш хати

22

10.

Холиснинг тушунтириш хати

23

11.

Юк хати ва қабул қилиш топшириш далолатномаси

24-25

12.

“Elektron Baholash” МЧЖга алоқа хати ва экспертиза тайинлаш ҳақида қарор ҳамда баҳолаш ҳисоботи

26-33

13.

Фуқаро Курбонмуратов Аббос Шопулатовичнинг аризаси

34

ЖАМИ:

34
варақ

Рўйҳат туздим: М. Азамов

Қ А Р О Р
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш
ва тегишлилигига кўра юбориш тўғрисида


2022 йил 23 август Термиз шаҳри

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими инспектор-суриштирувчиси, божхона хизмати катта лейтенанти М.Азамов, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Курбонмуратов Аббос Шопулатовичга нисбатан тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб қуйидагиларни,




А Н И Қ Л А Д И М :

2022 йил 13 август куни соат 15:00 ларда “Термиз” ТИФ божхона постида, Покистон давлатининг “M/S Mohmand Enterprises” корхонаси томонидан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган “Elector MFF” МЧЖ номига юборилган 27.07.2022 йилдаги 02-сонли инвойс ва СМР юк кузатув ҳужжатлари асосида “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун “Термиз” ТИФ божхона постига “Elector MFF” МЧЖнинг ишончли вакили Ўзбекистон Республикаси фуқароси Курбонмуратов Аббос Шопулатович томонидан тақдим қилинган 22005/12.08.2022/0007066-рақамли БЮДда кўрсатилган товарлар божхона кўригидан ўтказилганда, умумий оғирлиги 23 000 кг., умумий қиймати


29 289 АҚШ доллари бўлган “Чой маҳсулотларини қадоқлаш учун целофан пакет” товарлари, юк ҳужжатларида кўрсатилганидан 41 030 дона, оғирлиги эса 254 кг. ортиқча эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Курбонмуратовга нисбатан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, юқоридаги товарлар 2022 йил 13 август куни 122-сонли қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида Термиз туманида жойлашган “Termiz Cargo Centre” МЧЖ омборига вақтинча сақловга топширилган.
“Elektron Baholash” МЧЖнинг 2022 йил 16 август кунидаги 9726-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра, юқоридаги товарлар 38 979 000 сўмга баҳоланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
15 июль кунидаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомилаштириш тўғрисида”ги 200-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг
53, 56-бандларига мувофиқ ушбу товарларнинг баҳосини аниқлаш учун “Elektron Baholash” МЧЖга қилинган 50 000 сўм ҳаражат мусодарага қаратилган товарлар ҳисобидан қопланиши ва АТ “Алоқа банк” Сурхондарё филиали ИНН 201677719 МФО 00401 Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг 20203000400507518005 ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим.
Мазкур ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Курбонмуратов Аббос Шопулатовичнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22722-моддаси 1-қисмида (Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, унга нисбатан маъмурий иш қўзғатиш ва тааллуқлилигига кўра жиноят ишлари бўйича Термиз туман судига юбориш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
381-моддаси ва МЖтКнинг 242, 245-моддаларига риоя қилган ҳолда,


Қ А Р О Р Қ И Л Д И М :

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Курбонмуратов Аббос Шопулатовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг


22722-моддаси 1-қисми билан 406-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилсин.
2. Ушбу маъмурий иш материали тааллуқлилиги бўйича кўриб ҳал этиш учун жиноят ишлари бўйича Термиз туман судига юборилсин.
Суриштирувчи М. Азамов
Download 181.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling