Ўзбекистон Республикаси Давлат харидлари тўғрисидаги Қонунининг асосий мақсад ва вазифалари нимадан иборат


Глобал рақобатбардошлик индекси (ГРИ) долзарблиги


Download 26.71 Kb.
bet3/3
Sana26.10.2023
Hajmi26.71 Kb.
#1724686
1   2   3
Bog'liq
Joriy nazorat

Глобал рақобатбардошлик индекси (ГРИ) долзарблиги.
Глобал рақобатбардошлик индекси (ГРИ) мамлакатнинг иқтисодий ўсиш истиқболларини ҳамда ўз фуқароларининг юқори даражадаги фаровонлигини таъминлаш имкониятини баҳолайди. Ушбу индекс, ўз навбатида, давлатнинг мавжуд ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги даражасини кўрсатади.
ГРИ мамлакатлар ва корхоналар фаровонлигини ошириш учун уларининг барча ваколатларидан қай даражада фойдаланаётганлигини баҳолайди. Глобал рақобатбардошлик индекси мамлакатнинг корхоналар учун кўпроқ имкониятлар ва одамлар учун фаровонлик муҳитини яратишни, ҳамда ишлаб чиқариш қобилиятини белгиловчи элементларни ўрганади.
Шунингдек, 2020 йилда чоп қилинган глобал рақобатдошлик индексининг махсус нашри мамлакатларнинг рақобатбардошлигини баҳолаш ва таққослашни тўхтатиб, балки пандемия туфайли макроиқтисодий ва микроиқтисодий муаммоларга дуч келаётган мамлакатлар учун ечимлар таклиф қилишга бағишлангандир1. Бу махсус нашрда ГРИ мамлакатларнинг иқтисодий тикланиши ва иқтисодий барқарорликка эришишлари учун қандай сиёсат юритиши кераклиги ҳақида тафсиялар ишлаб чиққан бўлиб, инсон тараққиётини яхшилаш учун иқтисодий тизимларини қайта тиклаш асосий омил сифатида эътироф этилган.



1 The Global Competitiveness Report. https://www3.weforum.org/docs/WEF_TheGlobalCompetitivenessReport2020.pdf [12.10.2022]

Download 26.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling