Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўҒрисида
III. Ёшлар учун мўлжалланган тадбирлар
2 5451696319179529005
33. |
Ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида фольклор санъатимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда Ёшлар фестивалларини ташкил этиш. |
1. Ҳудудларда Ёшлар фестиваллари ўтказиладиган жойларни аниқлаш ва тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
2022 йил август |
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотлар маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Дастурларда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. |
Тасдиқланган режа асосида | ||||
34. |
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил қилиш, шунингдек, истеъдодли ёш ижодкорларни кашф этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида барча ҳудудларда «Мен нечун севаман Ўзбекистонни», «Она юртим — олтин бешигим», «Янги Ўзбекистоннинг янги истеъдодлари», «Уйғониш асри ёшлари» каби мавзуларда шеърият кечалари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш. |
1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. |
2022 йил август-сентябрь |
Ташкилотчилар маблағлари |
Ёзувчилар уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
35. |
Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналарида ўзбекистонлик талабалар ҳамда улар таълим оладиган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари иштирокида «Мустақиллик куни» тадбирларини уюштириш. |
1. Тадбирларни ўтказиш бўйича режа-графикларни ишлаб чиқиш. 2. Режа-график асосида тадбирларни ташкил этиш. |
2022 йил август-сентябрь |
Ташкилотчилар маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари |
Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи |
36. |
Мустақиллик байрами доирасида ёш режиссёрлар томонидан мамлакатимиз театрларида саҳналаштирилган спектаклларнинг «Дебют-2022» республика кўрик-фестивалини ўтказиш. |
1. Кўрик-фестиваль низомини ишлаб чиқиш. |
2022 йил август |
Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси |
2. Кўрик-фестивални ўтказиш, ғолибларни тақдирлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. |
2022 йил сентябрь | ||||
37. |
Ёшлар ўртасида веломарафон ташкил қилиш. |
1. Веломарафон ўтказиш режасини ишлаб чиқиш. 2. Веломарафон ўтказиладиган жойларни тайёрлаш. 3. Веломарафонни юқори савияда ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. |
2022 йил август-сентябрь |
Ташкилотлар маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
38. |
Ёшларни кенг жалб этган ҳолда «Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш — шарафли бурч!» шиори остида ҳарбий қисмларда экскурсиялар ташкил этиш. |
1. Тадбирларни ўтказиш бўйича режа-графикларни ишлаб чиқиш. 2. Режа-график асосида тадбирларни ташкил этиш. |
2022 йил август-сентябрь |
Ташкилотлар маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи |
39. |
Мустақиллик тенгдоши бўлган истеъдодли ва интилувчан ёшлар иштирокида «Янги Ўзбекистон ва мен» мавзусида ижтимоий роликлар тайёрлаш ва уларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб этиш. |
1. Иштирокчи ёшларни саралаб олиш ва ижтимоий роликлар тайёрлаш. 2. Саралаб олинган ижтимоий роликларни Интернетдаги ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. |
2022 йил август-сентябрь |
Ташкилотлар маблағлари |
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги |
40. |
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан маҳаллалардаги ёшлар ўртасида «Беш босқичли олимпиада» спорт мусобақаларини ўтказиш. |
1. Олимпиада беллашувларини ўтказиш бўйича ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Беллашувлар режа-графигини тасдиқлаш. 3. Режа-графикка асосан беллашувларни ўтказиш. |
2022 йил сентябрь — декабрь |
Давлат бюджети маблағлари |
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар |
41. |
Ҳудудлардаги йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этиш. |
1. Очиқ мулоқотлар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш. 2. Жадвал асосида очиқ мулоқотларни ўтказиш. |
2022 йил август-сентябрь |
Ташкилотлар маблағлари |
Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2022 й., 07/22/340/0700-сон)
Download 74.03 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling