Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2019 йилда солиқ қонунчилигига


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/62
Sana31.01.2024
Hajmi0.69 Mb.
#1818258
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   62
Bog'liq
укув кулланма узб (1)

оила аъзолари — эр-хотин, ота-оналар ѐки фарзандликка олувчилар 
ҳамда 15 ѐшдан ошган, шу жумладан фарзандликка олинган болалар; 
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 
14 июлдаги ПҚ-3856-сон қарорига асосан юридик шахс ташкил этмаган 
ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектлари 3 нафаргача доимий ишчиларни 
ѐллашга, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳнатга 
лаѐқатли ѐшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан, меҳнатга 
лаѐқатли ѐшга тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинларини, меҳнатга 
лаѐқатли ѐшга тўлган ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-
хотинларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик 
субъекти иштирокчилари сифатида жалб қилишга ҳақлийлиги белгиланди. 
ҳунармандчилик фаолияти (ҳунармандчилик) — юридик шахс 
бўлмаган жисмоний шахсларнинг ҳунармандчилик буюмлари ѐки товарлари 
(ишлари, хизматлари)ни ишлаб чиқариш бўйича фаолияти; 
ҳунарманд (усто-ҳунарманд, усто) — мустақил 
равишда ѐки шогирдлари ѐрдамида махсус 
кўникмалар, асбоблар ва кичик механизация 
воситаларидан 
фойдаланишга 
асосланган 
анъанавий технологиялар асосида буюмларнинг 
функционал хусусиятларининг тарихан қарор 
топган талабларига ҳамда миллий эстетик 
нормаларга жавоб берадиган ҳунармандчилик 
фаолияти буюмлари ѐки товарлари (ишлар, 
хизматлар)ни тайѐрловчи жисмоний шахс; 
ҳунарманднинг шогирди — 15 ѐшдан ошган, ҳунарманддан 
ҳунармандчилик фаолияти буюмлари ѐки товарлари (ишлар, хизматлар)ни 
ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни ўрганаѐтган жисмоний шахс. 
Оилавий тадбиркорликни амалга ошириш жараѐнида оила аъзолари 
ўртасидаги ўзаро меҳнат муносабатлари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш ва 
даромадни тақсимлаш масалалари улар томонидан мустақил равишда 
тартибга солиб борилади. 
Оилавий тадбиркорлик субъекти якка тартибдаги тадбиркорлар учун 
қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича фаолият турларини амалга 
ошириши мумкин. Оилавий тадбиркорлик субъекти томонидан бир нечта 


78 
алоҳида объектларда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда қатъий 
белгиланган солиқ ҳар бир алоҳида объект учун тўланади. 
Ҳунармандчилик фаолияти ҳунарманд томонидан давлат рўйхатидан 
ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган йўналишлар бўйича амалга 
оширилади. Ҳунарманд ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишда 
буюмлар ѐки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайѐрлаш учун кўпи билан 
15 нафар шогирдни жалб этишга ҳақлидир.
Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар 
томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат 
кўрсатиш) турларининг рўйхати.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling