2020-
2025 йилларда Ўзбекистон
Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси
29
2.3.
Қадриятлар тизими ва тамойиллар
Давлат статистика қўмитаси ва маълумотларни ишлаб чиқарадиган
бошқа
идораларнинг
қадриятлар
тизими
фойдаланувчиларга
йўналтирилганлик, профессионаллик, ҳалоллик, юқори сифат,
шаффофлик, ҳолислик, ишончлилик, очиқлик, барча манфаатдор
шериклар билан яқиндан ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни йўлга
қўйиш принципларига асосланган. Расмий статистиканинг Асосий
тамойиллари асосида, ушбу қадриятлар тизими ҳаётга татбиқ этилади
2
:
1-
тамойил.
Расмий
статистика
ҳукуматга,
иқтисодиётга
ва жамоатчиликка ижтимоий, иқтисодий, демографик ва экологик вазият
тўғрисида маълумот берадиган, демократик жамият ахборот тизимининг
ажралмас қисмидир. Шу мақсадда, амалий фойдалилик мезонига жавоб
берадиган расмий статистика маълумотлари
расмий статистика
органлари томонидан фуқароларнинг оммавий ахборотга эга бўлиш
ҳуқуқини ҳурмат қилган ҳолда тузилиши ва холисона тақдим этилиши
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: