Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Ўқитишга эҳтиёж, стратегия ва инфратузилма


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Ўқитишга эҳтиёж, стратегия ва инфратузилма
Давлат статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш
ва статистик тадқиқотлар институти (Институт) Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2003 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси 
Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги
8-
сон қарорига мувофиқ даставвал марказ сифатида ташкил этилган. 
Сўнгра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686-сон қарори 
билан Институт сифатида қайта ташкил этилган. Штат бирликлари сони 
44 та.
Статистика 
органлари 
фаолиятини 
такомиллаштириш 
мақсадларига мувофиқ давлат статистика органлари ходимларини қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институт фаолиятининг 
муҳим йўналиши ҳисобланади. 
Тасдиқланган дастур асосида ҳар йили Институтда 1100-1200 
нафар статистика органларининг ходимлари малака оширади, 30 га яқин 
киши қайта ўқитилади. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
49 
Институт чет эл статистикасида кенг қўлланиладиган статистик 
таҳлил усулларини, шунингдек, халқаро стандартларга жавоб берадиган 
кўрсаткичлар, баҳолаш мезонлари ва ҳисобот шаклларини амалиётга 
жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг доираси 
учун ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар 
натижалари бўйича ишончлили, шаффоф ва ошкора статистик 
маълумотлар билан таъминлаш масаларида статистик тадқиқотлар олиб 
боради. 
Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари 
нисбатан юқори салоҳиятга эга. Хозирги кунда институтда ўнта тўлиқ 
штат ва битта тўлиқсиз штат бирлигидаги ходимлардан иборат иккита 
ўқув кафедраси (Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар 
кафедраси 
ҳамда 
Ахборот-коммуникация 
технологиялари
ва бухгалтерия ҳисоби кафедраси), олтита илмий ходимдан иборат 
иккита илмий-тадқиқот бўлими (Макроиқтисодий муаммолар бўйича 
статистик тадқиқотлар бўлими ва Ижтимоий муаммолар бўйича 
статистик тадқиқотлар бўлими) мавжуд. 
Ҳозирги кунда институтда бир нафар Академик, тўрт нафар фан 
доктори, уч нафар фан номзоди, беш нафар катта ўқитувчи ва олти нафар 
илмий ходим фаолият олиб боради. 
Институтнинг 
илмий 
фаолияти 
асосан 
Давлат 
статистика 
қўмитасининг 
статистик 
методология 
ва 
амалиётининг 
долзарб 
масалалари 
бўйича 
топшириқларини 
бажаришга 
қаратилган.
Ўз фаолиятини Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган 
йиллик иш режалари асосида амалга оширилади. 
Институт ўз вазифалари ва функцияларини бажариш бўйича 
фаолиятини сифатлироқ ва тўлақонлироқ амалга оширишига қуйидаги 
муаммолар тўсқинлик қилади: 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
50 
a. 
моддий-техника базасининг етарли эмаслиги ва эскириб 
қолганлиги; 
b. 
электрон ва масофадан ўқитиш курсларини йўлга қўйиш учун 
молиявий ва кадрлар ресурсларининг етишмаслиги;
c. 
тадқиқотлар 
ўтказиш 
ва 
тадқиқотчилик 
фаолиятини 
тижоратлаштиришга, буюртмаларни бажариш учун кадрлар ва техник 
салоҳиятнинг етарли эмаслиги; 
d. 
етакчи жаҳон статистика ташкилотлари билан халқаро 
ҳамкорлик даражасининг пастлиги. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling