Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
1.2. 
СРМСнинг мақсади, таркиби, фойдаланувчилари
ва фойдаланиш усуллари
Мақсади ва таркиби 
СРМСни иккита асосий мақсади мавжуд. Биринчидан, у Ўзбекистон 
Республикаси миллий статистика тизимининг жорий ҳолатини баҳолаб 
беради, иккинчидан эса, тегишли режаси ва бюджети билан мамлакат 
миллий статистика тизимини келгуси беш йилликда риволаниш 
стратегияси бўлиб хизмат қилади.
Баҳолаш бутун статистика тизимининг институционал ва ташкилий 
тузилмаси, статистик инфратузилмаси, статистик фаолият натижалари 
ва физик инфратузилманинг долзарблиги ва аҳамиятлилигини ўрганишга 
қаратилган. 
Олинган натижалар асосида Ўзбекистон миллий статистикасининг 
ривожланиш ҳолати тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиб, тизимдаги 
мавжуд муаммолар ва камчиликларни аниқлаш мумкин.


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
18 
Баҳолаш, 
шунингдек
статистика 
тизими 
фаолияти 
самарадорлигини қайд этиш, тизимнинг асосий кучли ва заиф 
томонларини, шунингдек, имкониятлари ва таҳдидларни намойиш этиш 
имкониятига эга бўлади (СWОТ таҳлили асосида). 
Баҳолаш асосида, стратегияни ишлаб чиқиш бўлими - статистика 
тизимининг стратегик мақсадлари ва устуворликлари белгилаб 
берилади, технологик ва инсон ресурсларини ривожлантириш, амалиётга 
бошқарувнинг энг яхши усулларини, шунингдек, халқаро статистика 
стандартлари ва илғор тажрибаларни қўллаш орқали институционал
ва ташкилий тузилмани мустаҳкамлаш бўйича таклиф этиладиган чора-
тадбирларни ўз ичига олади. Ушбу чора-тадбирлар, умуман олганда, 
Ўзбекистон миллий статистика тизимининг, хусусан Давлат статистика 
қўмитаси фаолияти самарадорлигини ва обрўсини ошириш мақсадида 
ишлаб чиқилган. 
Ўзбекистон СРМСга эга бўлмаган саноқли давлатлардан бири 
бўлиб, бу кейинги ислоҳотлар учун тартибли тузилма ва йўл 
харитасининг мавжуд эмаслигини англатади. Таклиф этилаётган СРМС 
ҳукуматнинг 
статистика 
соҳасида 
режалаштирилган 
ислоҳотлар 
дастурининг асоси бўлиб, мамлакат Президенти томонидан соҳа олдига 
белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда ёрдам беради. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling