Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Фойдаланувчилар ва СРМСдан фойдаланиш усуллари


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

 
Фойдаланувчилар ва СРМСдан фойдаланиш усуллари 
Умуман олганда СРМС қуйидагиларда фойдаланиш учун 
мўлжалланган:

Давлат статистика қўмитаси ва бошқа маълумотлар ишлаб 
чиқарувилар томонидан ўзларининг йиллик ва узоқ муддатли 
дастурларини мувофиқлаштирилган ҳолда белгилаш ва амалга 
оширишда; 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
19 

мамлакат ҳукумати учун миллий статистика тизимини 
тушуниш, унинг кучли ва заиф томонларини билиш, такомиллаштириш 
бўйича тадбирларни белгилаш, шунингдек, фаолият ва бошқарув 
самарадорлигини баҳолашга; 

халқаро ва бошқа ҳамкор ташкилотлар учун Давлат 
статистика қўмитаси ва бошқа маълумотлар ишлаб чиқарувилар билан 
самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ишларни мувофиқлаштириб 
бориш учун. 
СРМС қуйидагиларни назарда тутади:

Ўзбекистон Республикаси миллий статистика тизимини ҳар 
томонлама ўрганиш; 

Стратегик мақсадларни аниқлаш;

Мақсадларга эришиш юзасидан аниқ тадбирларни белгилаш; 

Ҳукумат 
томонидан 
миллий 
статистика 
тизимини 
такомиллаштиришга инвестияларни жалб этишни асослантириш; 

Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти учун тадбирларни 
белгилаш ва бюджетини аниқлашга зарур маълумотларни тайёрлаш.
1.3. 
Тегишли миллий стратегиялар ва уларнинг
статистика билан алоқаси 
 
 
Миллий ривожланиш стратегияси 
2017 йилдан бошлаб ҳукумат нисбатан ёпиқ бўлган бошқарувдан 
очиқ бозор иқтисодиётига ўтиш масалаларида, шу жумладан барқарор 
ривожланиш секторида буюк мақсадларга йўналтирилган қатор таркибий 
ислоҳотларни амалга оширишни бошлади. 2017 йилнинг февраль ойида 
асосида мамлакатни бошқариш соҳасида, шунингдек иқтисодиётнинг 
барча муҳим соҳаларида кенг қамровли ва бозорга йўналтирилган 
ислоҳотларни амалга ошириш назарда тутилган “2017 — 2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни (Стратегия) тасдиқлади. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
20 
Ушбу Стратегия кенг қамровли, динамик ва буюк мақсадларни
ўз ичига олган миллий ислоҳотлар дастуридир ва мамлакатнинг 
барқарор ривожланишини жадаллаштиришнинг муҳим пойдевори 
ҳисобланиб, қуйидаги бешта устувор йўналишга эътибор қаратади: 
I.
Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш: 

демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни 
модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг 
ролини янада кучайтириш; 

давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг 
ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш; 

«Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат 
хизматлари сифати ва самарасини ошириш; 

жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, 
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари 
ролини кучайтириш. 
II. 
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада 
ислоҳ қилиш: 

суд 
ҳокимиятининг 
чинакам 
мустақиллигини 
ҳамда 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш 
кафолатларини мустаҳкамлаш; 

маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, 
жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш 
тизими самарасини ошириш; 

суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш; 

юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан 
яхшилаш. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
21 
III. 
Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш: 

йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш 
ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш; 

миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш; 

қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш 
ва жадал 
ривожлантириш; 

иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича 
институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк 
ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш; 

ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда 
ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш 
орқали мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий 
сармояларни фаол жалб этиш. 
IV. 
Ижтимоий соҳани ривожлантириш: 

аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш; 

ижтимоий 
ҳимоя 
ва 
соғлиқни 
сақлаш 
тизимини 
такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини 
ошириш; 

арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-
коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда 
модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш; 

таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт 
соҳаларини ривожлантириш; 

ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
22 
V. 
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни 
таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи 
сиёсатни юритиш: 

хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик 
устуворликлари; 

мувозанатли, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи 
сиёсатни амалга оширишнинг устувор йўналишлари. 
Стратегиянинг умумий муваффақияти кўп жиҳатдан давлат 
идораларининг индивидуал тармоқ стратегияларини амалга оширишга 
боғлиқ бўлади, бу ўз навбатида, Давлат статистика қўмитасининг 
масъулиятини янада оширади ва ундан стратегик режаларини амалга 
ошириш ва мониторингни юритиши учун бошқа давлат идоралари 
томонидан маълумотларни тақдим этиш масалаларида яқиндан 
ишлашни талаб қилади. 
Давлат статистика қўмитаси олдида турган муаммоларнинг самарали 
ечимини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
31.07.2017 
йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 
фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон 
қарори қабул қилинган ва қўмита олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:
a. 
таҳлилий ишларни такомиллаштириш, маълумотларни йиғиш 
ва таҳлил қилиш бўйича замонавий усуллар ва халқаро тажрибаларни 
жорий қилиш; 
b. 
давлат статистика органларининг ахборот тизимларини янада 
такомиллаштириш ва давлат интерактив хизматлари сифатини ошириш; 
c. 
тўпланадиган кўрсаткичлар таркиби ва қўлланиладиган 
ҳисоблаш усулларини янада такомиллаштириш, ҳудудлар ва иқтисодиёт 
тармоқлари ривожланиши ҳисобини юритиш ҳамда статистикада
акс эттириш бўйича ишларни жадаллаштириш; 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
23 
d. 
халқаро 
статистика 
ташкилотлари 
билан 
ҳамкорликни 
мустаҳкамлаш, шу жумладан ахборотларни тарқатиш соҳасида;
e. 
статистика идоралари кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling