Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Гендер статистикасини такомиллаштириш


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Гендер статистикасини такомиллаштириш 
Жорий ва истиқболдаги статистик тадқиқотлар асосида халқаро 
стандартларга жавоб берадиган ва ўтган давр мобайнидаги 
Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар ҳаётининг ўзига хос хусусиятларини 
акс 
эттирадиган 
гендер 
статистикасининг 
сифатли 
миқдорий 
кўрсаткичларини ишлаб чиқиш зарур. 
Вақт ўтиши билан жамиятдаги гендер ўзгаришларни қайд этиш 
имконини берувчи гендер статистикасининг кенг ҳажмдаги кўрсаткичлар 
тўпламини ишлаб чиқиш зарур. 
СРМС гендер статистикаси бўйича маълумотларни тўплаш
ва статистикани ишлаб чиқишда қуйидаги йўналишларда ёрдам беради: 
• 
гендер ва болалар статистикаси бўйича идоралараро ишчи 
гуруҳни ташкил этиш; 
• 
БМТ Статистика бўлими томонидан ишлаб чиқилган “Гендер 
статистикасининг минимал базавий тўплами”ни амалиётга тўлиқ жорий 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
168 
этиш бўйича қўшимча кузатувларни ўтказиш ва маълумотларни қайта 
ишлаш; 
• 
халқаро мажбуриятлар, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда 
аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича миллий 
стратегия ва дастурларнинг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича 
миллий индикаторлар тизимини яратиш. 
 
Меҳнат статистикасини такомиллаштириш 
Амалиётда меҳнат статистикаси Давлат статистика қўмитаси
ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари 
вазирлиги томонидан юритилади. Давлат статистика қўмитаси меҳнат 
бозори статистикасида Халқаро меҳнат ташкилоти стандартлари
ва таснифларига амал қилади, айрим истиснолардан ташқари. Бандлик 
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эса Халқаро меҳнат ташкилоти 
меъёрларига қисман амал қилади, шу билан бирга ишсизликни 
аниқлашда сезиларли истиснолар мавжуд ҳамда “ишланган соат” 
тўғрисида маълумот тўплаш амалиёти мавжуд эмас. 
Меҳнат соҳасида статистикани такомиллаштириш учун қуйидаги 
вазифалар белгилаб олинди: 

бандлик ва меҳнат бозорининг бошқа асосий кўрсаткичларини 
аниқлашда ХМТ стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, ХМТ 
кўрсаткичларини мослаштириш ва жорий қилиш; 

ишчи кучи кузатувларини ўрта муддатли истиқболда Бандлик 
ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан Давлат статистика қўмитасига 
ўтказиш режасини ишлаб чиқиш; 

энг 
сўнгги 
“Машғулотларнинг 
халқаро 
стандарт 
классификацияси – 2008” ва “Таълим бўйича халқаро стандарт 
классификацияси – 2011”ни амалиётга тадбиқ қилиш; 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
169 

Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларига мувофиқ, “Ишчи 
кучи кузатувлари”нинг услубиётини, танланма ва саволномалаларни ҳам 
ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш; 

“Ишчи кучи кузатувлари” доирасида маълумотларни электрон 
йиғишни ривожлантириш; 

“Ишчи кучи кузатувлари” доирасида ишлаган соатлар сони 
бўйича маълумотларни тўплаш ва нашр этиш; 

бўш иш ўринлари кузатувини халқаро стандартларга мувофиқ 
тўлақонли ўтказилишини таъминлаш; 

“Ишчи кучига харажатлар кузатуви”ни ўтказишда халқаро 
стандартларнинг қўлланилишини таъминлаш; 

Даромадлар статистикаси асосида меҳнатга хақ тўлашда 
гендер тафовути бўйича статистик маълумотларни шакллантириш.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling