2020-
2025 йилларда Ўзбекистон
Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
173
ҳолда, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини 2024 йилнинг
июл-август ойларида ўтказиш тавсия этилади. Лойиҳа
доирасида
қуйидаги тадбирлар қўллаб-қувватланади:
ишончли ва кенг қамровли миллий қишлоқ хўжалиги
статистикаси тизимини ишлаб чиқиш;
қишлоқ
хўжалиги
ва
озиқ-овқат
статистикасининг
ишончлилигини ошириш;
қишлоқ хўжалигида тенденциялар ва бозор нархлари бўйича
маълумотларнинг мавжудлигини ошириш;
фермер ва деҳқон хўжаликлари
фаолияти унумдорлиги
бўйича маълумотлар кўламини ошириш;
қишлоқ хўжалиги кузатувининг ташкилий ва методологик
асосларини ишлаб чиқиш;
рўйхатга олиш натижаларининг тўлиқлиги, ўз вақтида
ва сифатини ошириш учун рўйхатга олишни ўтказишга
зарур
инфратузилмани яратиш ва янги технологиялардан (масалан, мобил
қурилмалар, геоманзилли ахборот тизимлари ва бошқалар)
жорий
қилиш;
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда иштирок этувчиларнинг
салоҳияти ва малакасини ошириш мақсадида кадрларни тайёрлаш
соҳасида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: