Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


  Мақсад ва миссия ҳақида баёнот


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

2.2. 
Мақсад ва миссия ҳақида баёнот
Давлат статистика қўмитасининг мақсади Ўзбекистоннинг равнақи 
учун мамлакат аҳолиси ва иқтисодиёти тўғрисида юқори сифатли 
маълумотларнинг самарали ва барқарор манбаси бўлишдан иборат. 
Миссия ҳақида баёнот: Давлат статистика қўмитаси замонавий, 
очиқ ва таққосланадиган расмий статистикани халқаро миқёсда тан 
олинган стандартларга мувофиқ ишлаб чиқади ва тарқатади, асосланган 
қарорлар қабул қилинишига хизмат қилади ва барча эҳтиёжларни энг 
самарали ва амалий қондириш учун бошқа маълумотларни ишлаб 
чиқарувчилар, ҳукумат, бизнес, оммавий ахборот воситалари, 
жамоатчилик ва халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда ҳаракат қилади. 
Давлат статистика қўмитаси статистик маълумотларни холис
ошкора ва мустақил равишда тўплайди ҳамда уларни кенг жамоатчилик, 
ҳукумат, бизнес ва илмий ҳамжамиятга етказиш учун холис равишда 
тарқатади. Ушбу маълумотлар аниқ далиллар асосида қарор қабул 
қилиш учун жуда муҳимдир. 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 
29 
2.3. 
Қадриятлар тизими ва тамойиллар 
Давлат статистика қўмитаси ва маълумотларни ишлаб чиқарадиган 
бошқа 
идораларнинг 
қадриятлар 
тизими 
фойдаланувчиларга 
йўналтирилганлик, профессионаллик, ҳалоллик, юқори сифат, 
шаффофлик, ҳолислик, ишончлилик, очиқлик, барча манфаатдор 
шериклар билан яқиндан ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни йўлга 
қўйиш принципларига асосланган. Расмий статистиканинг Асосий 
тамойиллари асосида, ушбу қадриятлар тизими ҳаётга татбиқ этилади
2

1-
тамойил
Расмий 
статистика 
ҳукуматга, 
иқтисодиётга
ва жамоатчиликка ижтимоий, иқтисодий, демографик ва экологик вазият 
тўғрисида маълумот берадиган, демократик жамият ахборот тизимининг 
ажралмас қисмидир. Шу мақсадда, амалий фойдалилик мезонига жавоб 
берадиган расмий статистика маълумотлари расмий статистика 
органлари томонидан фуқароларнинг оммавий ахборотга эга бўлиш 
ҳуқуқини ҳурмат қилган ҳолда тузилиши ва холисона тақдим этилиши 
керак.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling