Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Меъёрий-ҳуқуқий инфратузилма
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Меъёрий-ҳуқуқий инфратузилма
Маълумки, 2002 йилги «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонун (кейинги ўзгартишлар билан) миллий статистика тизимининг статистика соҳасидаги фаолият ва муносабатларини тартибга солишда давлат статистикасининг ҳуқуқий асосидир. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан статистика фаолиятини тартибга солиш ва айрим ҳолатларда давлат статистикасини такомиллаштириш тўғрисида қатор Фармон ва қарорлар қабул қилинган. «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунда давлат статистикасининг асосий тамойиллари белгилаб берилган. Хусусан, статистика фаолияти касбий мустақиллик, ишончлилик, холислик, беғаразлик, ошкоралик, долзарблик, қиёсийлик ва барқарорлик тамойилларига (4-модда) мувофиқ амалга оширилиши керак, 5-моддага кўра давлат статистикаси органларининг фаолиятига давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашишига йўл қўйилмайди. Давлат статистика органлари маълумотлар манбаларини, статистика усуллари, таркиби, шакли, вақтини аниқлаш ва статистик маълумотларни тарқатишда мустақилдирлар. Статистик маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади ва давлат статистика органлари бирламчи статистик маълумотларнинг махфийлигини, юридик шахсларнинг давлат сирлари ва тижорат сирларига риоя қилинишини, жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг анонимлигини таъминлаши шарт (7 ва 14-моддалар). Умуман олганда, ҳуқуқий-қонунчилик базаси халқаро тавсияларга, БМТ ЕИК томонидан ЕЭСУ ва Евростат билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган расмий статистика тўғрисидаги намунавий қонунига (РСТНҚ) мувофиқдир. Ўзбекистон ҳукумати амалдаги қонунчилик самарали статистика тизими учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушунади ва қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдириш учун "Расмий статистика тўғрисида" янги Қонунни ишлаб чиқиш зарур. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 41 Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling