Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/110
Sana28.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1689531
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   110
Bog'liq
milliy strategiyasi uz 25112020

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги 
статистикани такомиллаштириш 
Ахборот-коммуникация технологиялари индустрияси иқтисодиётда 
катализатор ролини ўйнайди, чунки у анъанавий ва рақамли 
технологиялар орқали ўсиш ва ривожланиш омили сифатида 
тавсифланади, давлат органларининг ўзаро ва жамият билан, шу 
жумладан, таълим ва касбий тайёргарлик, шунингдек, фуқаролар 
ўртасидаги мулоқот йўналишларини очади. Бунинг натижасида 
иқтисодиёт учун АКТ маълумотларига эҳтиёж, сўнгги технологик 
ютуқларга мос бўлиш ва янгиланишни таъминлаш нуқтаи назаридан энг 
устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Ахборот-коммуникация 
технологиялари соҳасида статистикани такомиллаштириш учун қуйидаги 
вазифалар белгиланди: 

электрон тижоратни шакллантириш ва ҳисобга олиш 
маълумотларини 
тайёрлаш 
соҳасида 
илғор 
тажрибалар
ва методологияларни амалиётга жорий этиш; 

АКТ 
инфратузилмаси, 
АКТдан 
фойдаланиш
АКТ 
хизматларига тарифлар, АКТни ишлаб чиқариш сектори, таълимда 
АКТдан фойдаланиш, АКТ савдоси ва бошқа маълумотларни тайёрлаш 
бўйича қўлланма ва методологияларни халқаро стандартларга мувофиқ 
такомиллаштириш; 

АКТ соҳасида статистик маълумотларни шакллантириш
ва тарқатиш бўйича Давлат статистика қўмитаси ҳамда Ахборот 
технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 
салоҳиятини ошириш.
 
Яширин 
иқтисодиёт 
бўйича 
статистикани 
такомиллаштириш 
Иқтисодий ишлаб чиқаришни тўлиқ қамраб олиш сифатли миллий 
ҳисобларни юритиш ва ЯИМнинг тўлиқ ҳисобини таъминлаш учун 
зарурдир. Тўлиқликка эришиш жуда қийин, чунки айрим фаолият 


2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси
172 
турларини ҳисобга олинишини таъминлашда катта қийинчиликлар 
мавжуд бўлиб, уларни миллий ҳисоблар ва ЯИМни тузиш жараёнида 
статистиклар томонидан кузатиш ва ўлчаш имконияти мавжуд эмас. 
Тўғридан-тўғри кузатилмайдиган ва ўлчанмайдиган фаолият гуруҳлари 
(масалан, яширин, ноқонуний, норасмий ишлаб чиқариш ёки якуний 
истеъмол учун уй хўжаликлари томонидан амалга оширилаётган 
фаолият, маълумот тўплашдаги камчиликлар) кузатиб бўлмайдиган 
иқтисодиётни ўз ичига олади. 
Расмий равишда фаолият юритишни қўллаб-қувватлаш сиёсатини 
ишлаб чиқиш ва баҳолаб боришда, бандлик тенденцияларини 
аниқлашда ҳамда иқтисодий ўсиш билан бандлик ўртасидаги 
боғлиқликларни таҳлил қилишда кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ҳажми 
ва хусусиятини акс эттирувчи статистика жуда муҳимдир. Ушбу 
йўналишда қуйидаги тадбирлар қўллаб-қувватланади: 

халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларга мувофиқ 
норасмий сектор бўйича кенг қамровли статистик маълумотларни ишлаб 
чиқиш; 

ЯИМ баҳолашнинг яхлитлигини таъминлашга қаратилган 
қўлланма ва методологияларни такомиллаштириш. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling