Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Download 1.31 Mb.
bet48/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

13.6.10. Қудуқлар ичида кавшарлаш лампаларини ёқиш, пропан-бутан баллонларини ўрнатиш, муфта ичига қўйилиши керак бўлган бирикма ва қотишмаларни эритиш ман қилинади. Муфтага қўйиш учун эритилган бирикма ва қотишма қудуқда металл тросcга карабин ёрдамида осилган махсус қопқоқли идишларда туширилиши керак.
Оловли ишларни бажаришда оловга чидамли, аланга тарқалишини чегараловчи тўсиқлар қўлланилиши ва ёнғин чиқишига қарши чоралар кўрилиши шарт.
13.6.11. Кабел ётқизилган коллектор, туннел, кабел ярим этажлари ва бошқа хоналарда пропан-бутандан фойдаланиладиган ишларни бажаришда хонада ишлатилаётган баллонларнинг умумий ҳажми 5 литрдан ошмаслиги керак.
Иш тамом бўлгандан сўнг газли баллонлар олиб чиқилиши ва хоналар шамоллатилиши шарт.
13.6.12. Кабелларни шикастланган жойларини куйдириш жараёнида ишчиларни қудуқларда туриши ман қилинади.
Коллектор ва тунелларда эса фақат икки очиқ турган, ташқарига чиқиш қудуқлари ўртасида туриш мумкин.
Кабелни шикастланган жойини куйдириш жараёнида кабелларда ишлаш ман этилади.
Кабелни шикастланган жойини куйдириб бўлгандан сўнг, ёнғин чиқишини олдини олиш мақсадида кабелларни албатта кўздан кечириш шарт.
13.6.13. Ишлашга ижозат беришдан ва тунелларни кўздан кечиришдан аввал уни ичини кузатиш ишларини улардаги ёнғинга қарши ҳимоя ускуналари автоматик ишлаш режимидан узоқдан бошқариладиган режимга ўтказилиши ва бошқарув калитига «Уланмасин! Одамлар ишлаяпти!» деган шиор осиб қўйилиши зарур.
13.6.14. Қудуқ, коллектор ва тунелларда, ҳамда очиқ люклар яқинида чекиш ман қилинади.
13.6.15. Қудуқ, коллектор ва тунелларда узоқ муддатли ишларни бажараётганда улар ичида ишчиларни бўлиш вақтини ишни бажариш шарт-шароитига қараб, наряд берувчи ходим белгилайди.
13.6.16. Қудуқ коллектор ва тунелларда газ пайдо бўлиб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши ва газ чиқаётган манбани топиб, уни тугатмагунга қадар, ишчилар, хавфли жойдан четлаштирилиши шарт.
Иш жойида йиғилиб қолган газни чиқариб юбориш учун мажбурий шамоллатиш ускунасидан фойдаланиш зарур.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling