Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Устуннинг айрим бўлакларини алмаштириш жараёнида устуннинг йиқилиши ёки ўрнида қўзғалишига барҳам бериш зарур. 14.1.7


Download 1.31 Mb.
bet50/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

14.1.6. Устуннинг айрим бўлакларини алмаштириш жараёнида устуннинг йиқилиши ёки ўрнида қўзғалишига барҳам бериш зарур.
14.1.7. Бир ёки икки таянчли П ёки АП типидаги устунларнинг оёқларига қўшимча биттадан ёки иккитадан ўрнатилган тиргакларни алмаштириш учун бирйўла иккала таянч оёқларини қазиш ман қилинади. Аввал бир устун оёқларига қўшимча ўрнатилган тиргак алмаштирилиб, бандаж билан маҳкамланиб, ер шиббалаб босилгандан кейингина иккинчи устун оёқларига қўшимча ўрнатилган тиргакни алмаштиришга киришиш мумкин.
Устун оёғига қўшимча иккитадан ўрнатилган тиргаклар навбатма-навбат алмаштирилшпи керак.
Тиргакларни чуқурдан олиш ва чуқурга тушириш жараёнида ишчиларнинг чуқурда бўлишлари ман қилинади.
14.1.8. Устунларни йиқитиш ва ўрнатиш усули, қийшайиб кетишига қарши уни мустаҳкамлаш усуллари ва уни зарурлигини иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса, наряд берувчи белгилайди.
Электролизерлар олдидаги полда резина гиламлари тўшалган бўлиши керак.
14.1.9. Крюкли торқи ишлатилган тақдирда, крюк албатта ҳимоя қулфи билан жиҳозланган бўлиши шарт.
14.1.10. Изоляцияловчи шокилаларда ишлаш жараёнида бир ёки кўп занжирли (икки ва ундан кўп шодали) осма ва кўп занжирли тортиб турувчи изоляторлар шокилалари бўйлаб ҳаракат қилишга рухсат берилади.
Бир занжирли тортиб турувчи изоляцияловчи шокилада тана мувозанатини сақлаш учун махсус мосламалар ишлатиб ёки унинг устига ётиб ҳамда оёқлар билан траверсга илиниб ишлаш мумкин.
14.1.11. Изоляцияловчи осма шокилада ишлаш жараёнида ҳимоя камарининг осма қони траверсга маҳкамланиши шарт. Агар ҳимоя камарининг осма арқони калталик қилса, белга маҳкамланган иккита страховка арқонидан фойдаланиш зарур. Арқонни биттаси траверсга маҳкам боғланади, иккинчисини эса олдиндан траверс орқали ўтказиб страховка қилувчи бригада аъзоси ушлаб, керак пайтда, тортиб ёки бўш қўйиб туради.
14.1.12. Тортиб турувчи изоляцияловчи шокилаларда ишлаганда ҳимоя камарини осма арқони траверсга ёки ушбу мақсадга мўлжалланган мосламага маҳкамланиши шарт.
14.1.13. Осма ва тортиб турувчи кўп зажирли изоляцияловчи шокилаларда ҳимоя камарини осма арқонини изоляторларни иш олиб борилмаётган шодаларнинг бирига маҳкамлашга ижозат берилади. Ҳимоя камарини осма арқонини иш бажарилаётган шодага маҳкамлаш ман қилинади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling