Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини
Download 1.31 Mb.
|
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.5.1 ва 14.5.2
3.1. ТЕЗКОР ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
3.1.1. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарда якка ўзи хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими, шунингдеқ навбатчилик қилаётган катта навбатчи электр хавфсизлиги бўйича IV группага, қолган ходимлар эса III группага эга бўлиши шарт. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарда якка ўзи хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими III группага эга бўлиши керак. 3.1.2. Кучланиш остида бўлган электр ускунани тўсиқсиз ток ўтказувчи қисмига 3.1.-жадвалда қайд этилганидан кам масофага юк кўтарувчи ва бошқа машина-механизмларнинг ҳамда шахсларнинг яқинлашиши ман этилади. 3.1.3. Электростанция ва подстанция электр ускуналарини якка ўзи кўриб чиқишни электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими, ёки V группага эга бўлган маъмурий-техник ходим ёки корхона раҳбарияти бажариши мумкин. Электротехникага алоқаси бўлмаган ходимлар электростанция ва подстанция электр ускуналарини кўриб чиқишни ва экскурсияни корхона маъмурияти рухсати бўлган, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган IV группали ходим назорати остида ўтказиши мумкин. Электр узатиш тармоғини кўриб чиқиш ушбу қоиданинг 14.5.1 ва 14.5.2 бандларига биноаи амалга оширилиши мумкин. 3.1.-жадвал. Кучланаш остида бўлган ток ўтказувчи қисмгача яқинлашиш мумкин бўлган масофа, м.
— Ўзгармас ток Эслатма: Ушбу жадвалда ҳамда бундан ксйинги Қоида текстларида 3 кВ кучланишли электр ускуналари 6 кВ кучланишли электр ускуналарига тенглаштирилади, кучланиши 20 кВ эса 35 кВ га 60 кВ эса 110 кВ га тенглаштирилади. 3.1.4. Ушбу электр ускуналарида хизмат қилмайдиган ходими электр ускунага навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими ёҳуд, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходим ҳамроҳлигида ижозат бериб киргизиш мумкин. Назоратчи ходим электр ускунада ишлашга рухсат этилган ишчи хавфсизлигини тўла таъминлаши, ҳамда ток ўтказувчи қисмига мутлақо яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантириши керак. 3.1.5. Кучланиши 1000 В-дан юқори бўлган электр ускуналарни кўриб чиқиш пайтида ток ўтказувчи қисмлари 3.1.-жадвалда кўрсатилгандан кам масофага яқинлашишга қарши қўйиладиган тўсиқлар билан жиҳозланмаган хона ва ҳужраларга кириш ман этилади. Кучланиши 1000 В-гача бўлган электр ускунни кўриб чиқишда шчит, электр ускуна, ўлчов асбоби жойлашган шкаф, бошқарув пулти ва бошқа ускуналар эшигини очишга рухсат этилади. Электр ускунани кўриб чиқиш жараёнида бирор-бир ишни бажариш ман қилинади. 3.1.6. 6-35 кВ кучланишли электр ускунада ерга туташиш содир бўлса, ходимларни ёпиқ тақсимловчи электр ускунада 4-метрдан очиқ тақсимловчи электр ускуна ва узатиш тармоғида 8-метрдан кам масофага яқинлашишга фақат тармоқни тезда ўчириш, истеъмолчини бошқа тармоқдан улаш, ҳамда кучланиш таъсирига тушиб қолган шахсни қутқариш учун рухсат этилади. Бундай ҳолларда, электр ускунада ишлатиладиган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак. 3.1.7. Кучланиши 1000 В-дан юқори қўл приводан ажратгич (разъединитель), узгич (отделитель) ва ўчиргич (выключатель) ускуналарини ўчириш ва ёқишда диэлектрикдан қўлқопдан фойдаланиш керак. 3.1.8. Сақлагич қўйиш ва олишда ушбу тармоқдан кучланишни олиш шарт. Кучланишни олиб ташловчи коммутацион аппаратлар ўрнатилмаган электр қўшилмада, сақлагични кучланиш остида олиш ва қўйиш, шу тармоққа уланган истеъмолчи ўчирилган тақдирда рухсат этилади. Иккиламчи занжир ва ёритиш тармоқларида, кучланиш трансформаторида сақлагични қувватни олмасдан ва кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади. 3.1.9. Кучланиш остида сақлагични алмаштириш керак бўлиб қолса, қуйидаги ҳимоя воситасидан фойдаланиш зарур: 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунада диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагини қўллаган ҳолда омбир (штанга)-дан; 1000 В кучланишгача бўлган электр ускунада изоляцияланган омбир ёки диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланилади; 3.1.10. Коммутацион аппаратлар билан жиҳозланмаган 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва йиғилмаларда ўрнатилган сақлагичлар (предохранителлар) устма-уст, фазалар вертикал жойлашган бўлса, сақлагични олиш ва қўйиш истеъмолчидан қувватни олмасдан туриб, кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади. Бундай пайтда кўзни ҳимоя қилиш воситаси ўрнига юз (бет)-ни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш тавсия қилинади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling