Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet380/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

370-модда. Акцепт
Оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги 
жавоби акцепт ҳисобланади.
Акцепт тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак.
Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки тарафларнинг иш 
бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса, 
сукут сақлаш акцепт бўлмайди.
Офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг 
унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган 
ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар 
бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ.к.), агар қонун ҳужжатларида 
ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган 
бўлса, акцепт ҳисобланади.
1. Акцепт офертанинг шартларига розилик ифодаси бўлиб, 
оғзаки ёки ёзма шаклда изҳор этилади. Бунда акцептнинг шартлари 
офертадаги шартлар билан тўла мос келиши шарт. шартномавий 
мажбурият юзага келиши учун акцепт офертани юборган шахсга 
билдирилиши шарт.
қонунда акцепт тўлиқ ва писандасиз бўлиши шартлиги белгилаб 
қўйилган.
Акцептнинг тўлиқ бўлишининг маъноси шуки, офертани олган 
шахс уни ёки тўлалигича қабул қилиши, ёки худди шу каби тўлиғича 
рад этиши мумкин. Бошқача айтганда, офертанинг бир қисмини 
қабул қилиб, бошқа қисмидан бош тортиш мумкин эмас.
Акцептнинг писандасиз бўлишининг маъноси шуки, оферта 
қан дай кўринишда тузилган бўлса, ўша ҳолича, ҳеч қандай муқо-
бил таклифлар киритилмасдан қабул қилинади. Бошқача айт-
ганда, офертани муайян писандалар, ундаги у ёки бу шартларга 
қўшимчалар, ўзгартишлар билан қабул қилинмайди. Акс ҳолда бу 
акцептни рад этиш ва ўз навбатида янги офертани таклиф этиш 
бўлиб қолади (қар.ФКнинг 375-моддасига шарҳ).
Умумий қоидага кўра, акцепт шакли оферта шаклига боғлиқ, 
яъни оферта ёзма шаклда йўлланган бўлса, акцепт ҳам ёзма шакл-
да бўлиши шарт. Бироқ айрим ҳолатларда акцепт тузилган деб 
ҳисобланиши учун офертани олган шахснинг сукут қилиши етарли 


776
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
бўлади. Бундай ҳолатлар қонунда кўзда тутилган бўлиши, иш 
муомаласи одатларидан келиб чиқиши ёки тарафларнинг аввалги 
иш муносабатларидан келиб чиқиши мумкин. хусусан, банк 
амалиётида мижозлар одатда ўз жамғармаларига белгиланган фоиз 
миқдорининг оширилишига сукут билан рози бўладилар. Аввалги 
иш муносабатларига, масалан, товарга буюртмаларни етказиб 
берувчи ҳеч қандай акцептсиз товарни жўнатиб юбориш ҳолатини 
кўрсатиши мумкин.
2. Акцептнинг яна бир шакли оферта олган шахс томонидан, 
агар қонунда бошқа қоида кўзда тутилмаган бўлса ёки офертанинг 
ўзида кўрсатилган бўлмаса, конклюдент ҳаракатларнинг амалга 
оширилиши ҳисобланади. Бироқ бундай ҳаракатлар акцепт учун 
ўрнатилган муддат ичида бажарилиши шарт. масалан, буюртмачи 
офертада кўрсатилган шартлар асосида хизматлар учун олдиндан 
тўловни амалга оширади ёки офертада кўзда тутилган муайян 
ишларни бажаради. Конклюдент ҳаракатлар ёзма шаклдаги, худди 
шу каби оғзаки шаклдаги оферталарга жавобан амалга оширилиши 
мумкин. Бу ҳолда ФКнинг 366-моддасига мувофиқ, бундай 
ҳаракатларни бажариш чоғида шартноманинг ёзма шаклига риоя 
этилган деб ҳисобланади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling