Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мол-мулкни сақлаш вазифаси


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

174-модда. мол-мулкни сақлаш вазифаси
Ўзига қарашли мол-мулкни сақлаш, агар қонун ҳужжатларида 
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдор 
зиммасидадир.
1. мулк ҳуқуқи мулкдор учун фақатгина неъмат эмас, балки 
юк, мажбурият ҳамдир. мол-мулкни сақлаш вазифаси мулкдорнинг 
оммавий мажбурияти бўлиб, мулкни жорий ва капитал таъмирлаш
суғурта қилиш, текшириш ва рўйхатга олиш учун тақдим қилиш 
бўйича мажбуриятларда ифодаланади. Тегишли давлат идоралари 
мулкдорнинг мулкни сақлаш бўйича мазкур мажбуриятларини 
бажариши устидан назоратни амалга оширадилар. мулкни сақлаш 
бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик учун қонун 
томонидан чоралар назарда тутилган. масалан, ФКнинг 190-модда-
сига мувофиқ, агар мулкдор тарих ва маданият ёдгорликларига 
хўжа сизларча муносабатда бўлса ва унинг сақланишини таъмин-
ламаса, тегишли органларнинг даъвосига кўра суд ёдгорликни олиб 
қўйиш ҳақида қарор чиқариши мумкин, бу ёдгорлик давлат мулкига 
ўтади.


441
13-боб. Умумий қоидалар
2. мол-мулкни сақлаш бўйича харажатлар бошқа шахсга тўлиқ 
ёки қисман қонун ёки шартнома билан юклатилиши мумкин. 
масалан, ижара шартномасида ижарага олувчи мол-мулкни ўз 
ҳисобидан жорий таъмирлаши бўйича харажатларни қилиши лозим-
лиги назарда тутилиши мумкин (ФК 548-моддаси), гаровга олувчи 
гаровга қўйилган мулкнинг сақланишини таъминлаш учун зарур 
бўлган чораларни кўришга мажбур, агарда гаров шартномасининг 
шартлари бўйича гаровга қўйилган мулк гаровга олувчида бўлса (ФК 
274-моддаси).
3. қонунда назарда тутилган солиқларни тўлаш мулк эгасининг 
муҳим оммавий мажбуриятларидан биридир. Солиқларни, шу 
жумладан, мол-мулк солиғининг юридик ва жисмоний шахслар 
томонидан тўлаш тартиби, Солиқ Кодекси билан тартибга солинади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling