Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 51-боб, 875 – 893-моддалари
Download 23.02 Kb.
|
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИОмонат сақловчи сақлаш учун қабул қилинган ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида назарда тутилган асосларга кўра жавобгар бўлади. Ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги туфайли Юк топширувчига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 324-моддасига мувофиқ Омонат сақловчи томонидан қопланади. Сақлаш учун ашё топширилган учинчи шахснинг ҳаракатлари учун Омонат сақловчи жавоб беради. Шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган муддатда ашёни сақлашга топширмаган Юк топширувчи, ашёни сақлашга топширмаганлиги муносабати билан етказилган зарар учун Омонат сақловчи олдида жавобгар бўлади. Шартномада юкни қайтариб беришнинг бошқача муддати белгиланган бўлса ҳам, омонат сақловчи юк топширувчининг талаби билан сақлашга қабул қилинган ашёни дарҳол қайтариб берса, Юк топширувчи мажбуриятни муддатидан олдин бекор қилиши туфайли Омонат сақловчига етказилган зарарни тўлаши шарт. Шартномада назарда тутилган сақлаш муддати ёки Омонат сақловчининг талабига кўра ашёни қайтариб олиши шарт бўлган вақт тугагач, Юк топширувчи сақланаётган ашёни қайтариб олмаса, Омонат сақловчи бундан буён ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун қасддан ҳаракат қилган ёки қўпол эҳтиётсизлик қилган тақдирдагина жавоб беради. Омонат сақловчи ашёнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши: енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида; ашёнинг уни сақлаш учун қабул қилиш чоғида Омонат сақловчи билмаган ва билиши шарт бўлмаган яширин хоссалари туфайли; сақланаётган ашёнинг йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги Юк топширувчининг қасддан қилганлиги ёки қўпол эҳтиётсизлиги натижасида юз берганлигини исботламаса жавобгар бўлади. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар. Download 23.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling