Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги нукус давлат педагогика институти табиатшунослик факультети
ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР. ФОСФАТЛИ ХОМ АШЁЛАР
Download 1.05 Mb.
|
хим техн лекция 2011 узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фосфатли минераллар .
3 – маъруза
ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР. ФОСФАТЛИ ХОМ АШЁЛАРРежа: Фосфатли минераллар Физик хоссалари Табиатда ҳосил бўлиши ва тарқалиши Фосфатли хом ашёларни бойитиш Фосфор – табиатда кенг тарқалган элементдир. Унинг ер қобиғидаги миқдори оғирлик бўйича 0,08-0,12% ни ёки ер қобиғидаги атомларнинг умумий сони бўйича ~0,07% ни ташкил қилади. Элементар фосфор ва унинг оксидлари юқори кимёвий активликка эга бўлганлиги сабабли у ер қобиғида кимёвий барқарор, сувда ва тупроқ эритмаларида эримайдиган минераллар шаклида бўлади. Бу минераллар тарқоқ ва баъзан эса йирик тўпланишлар тарзида учрайди. Приянишников маълумотларига кўра, 20 см чуқурликкача 1 га тупроқдаги фосфорнинг захираси 300 дан 6000 кг гачани ташкил этади. Фосфатли минераллар. Табиатда 120 дан ортиқ турдаги фосфатли минераллар учрайди. Апатит гуруҳидаги минераллар, улардан энг асосийси – фторапатит Ca5F(PO4)3 энг кенг тарқалган ва саноат аҳамиятига эга бўлган минерал ҳисобланади (9.1 – жадвал). 9.1 – жадвал Апатит гуруҳи фосфатларининг таркиби
Апатитнинг фосфатли гуруҳларига ёки апатитларга Ca10R2(PO4)6 умумий формулага эга бўлган 42 заррачадан иборат бўлган элементар кристалл ячейкали минераллар киради (бу ерда R – фтор, хлор ёки гидроксил). Апатитдаги кальцийнинг бир қисми Sr, Ba, Mg, Mn, Fe, шунингдек уч валентли нодир элементларнинг ишқорий металлар билан биргаликдаги атомлари билан алмашган ҳолатда бўлади. Апатитнинг кристалл панжарасида кальцийга нисбатан катта атом массага эга бўлган катионларнинг кириши минералдаги Р2О5 миқдорининг, масалан фторапатит Ca5F(PO4)3 дагига нисбатан камайишига олиб келади. Масалан, Минералда ўртача 2,7% SrO ва 1,5% нодир элементлар оксидларининг йиғиндиси бўлса (нодир элементларнинг ўртача атом массаси 160), ундаги Р2О5 миқдори тоза апатитдаги 42,2% ўрнига 40,7% бўлади. Бошқа апатит минераллари фторнинг ўрнини OH, хлор олиши ёки фосфор ўрнини углерод олиши натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар сифатида қаралиши мумкин. Фосфор кальций фосфатларидан ташқари бошқа минераллар таркибига ҳам киради. Улардан энг муҳимлари амблигонит LiAl(PO4)F, бирюза CuAl6(PO4)4(OH)8*5Н2О, вавеллит 4AlPO4*2Al(OH)3*9H2O, вагнерит Mg2PO4F, варисцит AlPO4*2H2O, вивианит Fe3(PO4)2*8H2O, ксенотим YPO4, либетенит Cu2(PO4)3OH, литиофилит Li(Mn,Fe)PO4, монацит (Ce,La,Dy)PO4, отэнит Ca(UO2)2(PO4)2*8H2O, пироморфит Pb5(PO4)3Cl, триплит (Mn,Fe)2PO4F, трифилит Li(Fe,Mn)PO4 ва бошқалар ҳисобланади. Бу минераллардан айримлари нодир элементлар, уран ва бошқалар олишнинг манбааси бўлиб хизмат қилади, бундай қайта ишлашда ҳосил қилинадиган фосфор бирикмалари эса қўшимча маҳсулот ҳисобланади. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling