Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш: Болалар чолғулари 
ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш, карнай, сурнай, ноғора билан 
таништириш. Металлофон, учбурчак, болғачада чалиш усулларини 
ўргатиш. Уларни товушидан фарқлай олиш. Қўшиқ, рақс ва ўйинларда
чолғуларни жўр қилиш. 
Ўйин: Мусиқий фаолиятларда олинган билимларни ўйинларда 
намоѐн бўлишига эришиш. Доира жўрлигида «Чумчуқлар ва мушук», 
«Айиқчалар рақси», халқ ўйинларидан «Чори-чамбар», «Чапак чалиш», 
«Қалдирғоч» кабиларни ўйнаш. Болаларга тушунарли, қизиқарли бўлган 
воқеабанд ўйинларни ташкил қилиш. Ўйинда мусиқага мос ҳаракатланиш, 
нутқ, тасаввур ва тафаккурни ривожлантириш, болалар чолғулари, ўйинчоқ 
ва қўғирчоқлардан фойдаланиш.
Болаларнинг 
машғулотлардан олган 
билимларини 
ривожлантириш 
ва 
мустаҳкамлаш 
мақсадида 
«Куйини 
топ», 
«Дўстингни 
овозидан таниб ол», 
«Халтачада нима бор», 
«Қайси чолғу яширинган», «Қуш ва қушчалар», «Ўрмонда» каби 
мусиқавий-дидактик ўйинларни машғулот вақтида ва мустақил фаолиятлари 
давомида гурух хоналаридаги мусиқа бурчакларида ташкил этиш.
4 ѐшли боланинг эгаллаш лозим бўлган билим кўникма ва малакалар 
-Турли ҳил мазмун ва кайфиятдаги мусиқани тинглаш, эслаб қолиш; 
-Тингланган куйларни таниб олиш ва уларнинг бастакори номини 
билиш. 


22 
-Куй, қўшиқ ва рақс ҳақида тушунчага эга бўлиш. 
-Карнай, сурнай, най, ноғора, доира каби халқ чолғу асбобларини
таниш ва овозидан фарқлаш. 
-Қўнғироқча, шиқилдоқлар, доирача, бубен, металлофон, сунайча, 
болғача, учбурчак каби болалар чолғуларида чалиш усулларини билиш
-Биргаликда куйлай олиш; 
-Қўшиқ куйлаш билан бир вақтда ҳаракатлар бажара олиш. 
-Ҳаракатли ўйинларда фаол иштирок этиш. 
-Турли предметлар билан ҳаракатлар бажаришни уддалаш 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling