Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


 Мусиқа машғулотларини ташкил этиш методикаси


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

2.3 Мусиқа машғулотларини ташкил этиш методикаси 
Мусика машғулоти бошқа машғулотлардан ўзининг бадиийлиги, 
қизиқарлилиги ва болаларга кўпрок ижодий завқ, эмоқионал туйғулар ва 
образли кечинмалар уйғотиши билан ажралиб туради. Шунинг учун мусиқа 
машғулоти энг аввало, тарбия машғулотидир.
Мусиқа машғулоти бешта фаолият туридан тузилади: 


84 
1. Қўшиқ ва ашулла куйлаш. 
2.Мусика саводи. 
3. Мусиқа тинглаш. 
4.Мусикага мос харакатларни бажариш. 
5.Болалар чолғу асбобларида жур бўлишдан иборат. 
Қўшиқ ва ашулла куйлаш Боланинг овозига шикаст етказмай, асраб-
авайлаб, секин-аста ривожлантириш, қўшиқни зўриқмасдан, бақирмасдан,
табиий, енгил, жарангдор ва ѐқимли овозда, мусиқани ҳис қилган ҳолда 
куйлашга ўргатишда давом этиш. Қўшиқ жумлалари орасида елкаларни 
кўтармасдан нафас олишига, қўшиқ сўзларини аниқ талаффуз қилишига; 
жамоада куйлаѐтганда қўшиқни биргаликда бошлаб, биргаликда 
тугатишига алоҳида эътибор бериш (Н.Нажмиддинов “Болалар ва 
ғозлар”); якка куйлаш малакасини шакллантириш. Болада вокал хор 
(товуш ҳосил қилиш, талаффуз, нафас, соф овоз, ансамбль) малакаларини 
шакллантириш (Н.Норхўжаев “Наврўзим, шўх созим”). Болани
мустақил оҳанг ўйлаб топишга ва қўшиқни импровизақия қилишга 
(Д.Омонуллаева “Бувижоним”) ўргатиш. Боланинг ѐш хусусиятлари ва 
овоз диапозонини ҳисобга олган ҳолда репертуар танлаш, қўшиқ матнини 
ѐдлаш ва оҳангини аниқ ифода этишга, қўшиқнинг банд ва нақорот 
қисмларини фарқлай олишга, чолғу асбоби жўрлигида ѐки жўрлигисиз 
куйлашга 
ўргатишболаларни 
мусикий 
ижоди, 
кобилиятини
ривожлантиришда айникса, вокал-хор ишларининг аҳамияти катта. Бунда 
болаларни куйлашга қизиқтира олиш кўп жиҳатдан ўрганадиган ҳар бир 
машқ ѐки қушиқ бола томонидан чиройли килиб куйлаб беришга боғлиқ. 
Шунинг учун мусиқа раҳбари ѐқимли овози устида мунтазам иш олиб 
бориши керак. 
Мусиқа саводи қуйидаги боскичлар бўйича ўргатилади. 
1. 
Болалар диққатини мусиқа ифода воситалари – куй, регистр, 
темп, ритм, динамик белгилар ўргатиш. 
2. 
Овоз созлаш ва қушиқ ижро этиш коидаларига доир билимлар, 
чапак ва чолғу асбоблар чалиш қоидаларига амал қилишга ўргатиш. 
3. 
Мусика ижодкорлари: «композитор», «ижрочи», «тингловчи» 
мавзунинг мазмуни ва урганиладиган асарнинг муаллифлари ҳақидаги 
маълумотлар, мусиқа саводи оркали амалга оширилади. Дутор, рубоб, 
карнай, най, чанг ва доира чолғулари билан таништириш, уларда чалиш 
усуллари ва қайси гуруҳга мансуб эканлиги ҳақида тушунча ҳосил қилиш. 
―Фортэ‖ ва ―пиано‖ белгиларининг аҳамияти ҳақида тушунча бериш. Болага 
оркестр ва унинг турлари, дирижѐр ва унинг вазифаси ҳақида умумий 


85 
тушунчалар бериш. Регистр, товуш баландлиги ҳақидаги тасаввурларини 
кенгайтириш. Якка, дуэт, ва ансамбл ижрочилигини билиш ва аниқлаш 
қобилиятини ривожлантириш. 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling