Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3.Катта ѐшдаги асосий иш режа КАТТА ЁШ (5-6 ѐш) Мусиқа тинглаш
- Мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажариш
- Қўшиқ куйлаш
Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш: Металлофон, ксилофон,
доирача, учбурчак, ѐғоч қошиқлар, ликобчалар ва турли ясама ўйинчоқ- чолғуларда чалишга ҳамда уларни овозидан фарқлашга ўргатиш. Номусиқий ва мусиқий товушлар ҳақида тушунча бериш ва уларни фарқлашга ўргатиш; Ўйин: Болаларни чаққонлик, зийракликка чорлаш билан бир вақтда мусиқани диққат билан тинглашга ўргатувчи «Рўмолчани узат», «Тулки ва товуқлар», «Қуѐнлар ва айиқ» ўйинларини ўйнатиш. Давра қўшиқларида мустақил ҳаракатланишга ўргатиш. Мусиқий-таълимий ўйинлардан «Қўшиғимни давом эттир», «Исмингни куйлаб бер», «Қайси чолғу яширинган», «Куйини топ» ва ҳ.к. ўтказиш. 5 ѐшли бола билиши лозим бўлган билим кўникма ва малакалар: -болалар чолғуларида ижро этиш усулларини билиш; -болалар чолғуларини овоз тембридан фарқлай олиш; -болалар чолғулари оркестрида ижро этиш; -ўз ҳаркакатларини мусиқа темпига мослай олиш. -хор бўлиб, ансамаль ва якка куйлай олиш; -фортепиано, ғижжак, чанг, қонун чолғу асбобларини кўриниши ва овозидан фарқлаш,номларини билиш. 1.3.Катта ѐшдаги асосий иш режаКАТТА ЁШ (5-6 ѐш) Мусиқа тинглаш: Болаларда мусиқа тинглашга иштиѐқни қўллаб қувватлаш ва ривожлантиришда давом этиш. Мусиқа асарининг кайфияти, ҳарактерини мустақил фарқлаш, таъсуротлари ҳақида ҳикоя қилишга ўргатиш. Вокал ва чолғу асарларидан баҳраманд қилиш ва бу жанрлар ҳақида тушунча ҳосил қилиш, уларни фарқлашга ўргатиш. Марш, қўшиқ ва рақс ҳақидаги билимларини кенгайтириш. Ўзбек халқ куйлари билан таништириб бориш. Доира ва ноғора садоларидан баҳраманд қилиш, қайроқ, тахта қарсак билан таништириш; 24 Мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажариш: Мусиқанинг темпи, ритми, ҳарактерига мос ифодали ҳаракатланиш. Куй қисмлари алмашишига қараб ҳаракатларни ўзгартира олиш. Енгил, пружинасимон юриш, югуриш, сакраш, олдинг ва орқага, ѐнга қадам ташлаш, олдинга ҳаккалаш, рақс ҳаракатларини сифатли бажаришга ўргатиш. Мусиқа остида қаторларга сафланиш ва машқлар бажариш, қаторлардан доирага шаклига ўтиш, катта ва кичик доиралар ҳосил қилиш, бир нечта кичик доирачаларга бўлинишга ўргатиш. Болаларга ўзбекча рақслар билан бир қаторда турли халқлар рақсларини ўргатиш. Болаларда рақсга оид ижодкорликка ундаш ва унинг намоѐн бўлишини рағбатлантириш ва қўллаб қувватлаш. Қўшиқ куйлаш: Болаларда ифодали, соф ва табиий овозда куйлашга ўргатиш. Болаларнинг овозининг ѐш ҳусусиятларини ҳисобга олиб репертуар танлаш. Тўғри нафас олиш ва куйлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш. Кичик ансамбль бўлиб куйлаш, солист билан куйлашга ўргатиш. Куй оҳангини тўғри ижро этилишига эришиш. Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling