Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Мусиқавий – сенсор қобилиятлар
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уларни тўлароқ кўриб чиқамиз
1.2 Мусиқавий – сенсор қобилиятлар
Мусиқа машғулотларида боланинг – сенсор қобилиятлар товушнингбаландлиги, тембри, кучи – ҳисси, мусиқавий эшитиш; ритм тушунчаси; маҳсулдор фаолиятнинг қобилияти; ижодий ижро маҳорати ривожланади. Уларни тўлароқ кўриб чиқамиз: 1. Мусиқавийлик мусиқавий фаолиятни муваффақиятли бажариш учун керак бўладиган сифат комплексларидан ташкил топади, унинг барча элементлари уларнинг структура муносабатларида кўринади. 2. Барча қобилиятлар эмоқионал ва эшитиш компонентларининг синтезлиги билан характерланади. Мусиқавий фаолият барча турлари эмоқионал ранг – баранглик билан характерланади. 128 3. Эмоқионал эшитиш компонентлари базасида биргаликда иккита асосий мусиқавий қобилият ѐтади: қайғуриш қобилияти, фикрлаш, тасаввур қилиш ва баланд муносабатларни эслаш, қайғуриш қобилияти фарқни ажратиш, мусиқавий ритмни тасаввур қилиш ва эслаш. Бу икки асосий мусиқавий қобилият исталган мусиқавий фаолиятни бажариш пайтида доимо керак бўладиган нарсадир. 4. Мусиқавийлик қобилиятлар комплекси каби турли мусиқавий фаолият жараѐнида кўринади. Масалан: мусиқавий идрок қилиш составига асосий мусиқавий қобилият ва бошқалар: ижро этиш учун восита – инструмент билан, овоз билан – мусиқа мазмуни кайфиятини ифодалашга ѐрдам бериш, ҳаяжонли жараѐнлар, ташаббускорлик, ижодий фикрлаш, техник қобилиятлар – қўшиқчи интонақиясининг тозалиги, мотор аппаратнинг пастлиги – киради. Ижодий қобииятлар составига ижро этувчиликни характерловчи компонентлар: ифодалилик, тўғрилик, самимийлик компонентлари ва унумли ижоднинг фарқланиши компонентлари киради. Мусиқавийлик мусиқавий қобилият каби болада бошдан жуда примитив (қўпол) бошланади ва турли мусиқавий фаолият жараѐнида ривожланади. Бола ривожланишнинг биринчи босқичларида унда барча асосий мусиқавий қобилиятлар кўрина бошлайди ва бирининг иккинчисидан устунлиги фақат кейинроқ маълум бўлади. Мусиқавий қобилиятларнинг айрим болаларда эрта пайдо бўлиши уларни зеҳнига боғлиқ деб аталади. Лекин бошқаларда кечроқ бошланиши уларнинг орқада қолиб кетишларидан далолат бермайди. Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling