Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

Регистр(лот. Registrum – рўйхат, ѐзиб, қўйиш) – мусиқий матонинг 
ощанггини юқори, ўрта ва пастки қисмларга мансублиги бўйича ажратиш. 
Реконструкқия (лот. Re – «янгиланиш» маъносини билдирувчи сўз 
ясовчи қўшимча, ва constructio - тузилма) - қадимий мусиқий чолғуларни 
қайта тиклаш. Ушбу атама замонавий мусиқий чолғушуносликда халқ чолғу 
асбобларини тиклаш ва оркестрга мансуб турлари (пикколо, альт, бас ва 
б.)ни яратиш маъносида қўлланилади. 
Соз– 1. Товушларнинг баландлик ҳолати ва муносабати. Чолғу 
асбобларидаги соз уларнинг товуш қатори тузилиши ва баланд-пастлигини 
аниқлайди. Оркестр ва ансамбллар сози шу жамоадаги чолғу асбобларнинг 
бир-бирига бўлган баландлик муносабатларига кўра созланади. 2. Торли 
чолғу асбоб. 
Тембр (фр. tembre - қўнғироқ, ажратиш белгиси) – товуш туси, ҳар 
бир мусиқий чолғу ѐки хонанда овозининг ўзига хос товуш характери. 
Чолғу асбобининг тузилиши ва шаклига кўра унинг тембри турлича бўлади.
Темперақия (лот. Temperatio – тўғри муносабатда, бир ўлчамда) – 
мусиқий поғоналар оралиғидаги интерваллар муносабатининг тенглиги. 
Октава оралиғининг тенг 12 ярим тонга бўлиниши бир текис темперация 
бўлади.
Товуш қатор – чолғу асбобида чалиниши ѐки киши овозида 
айтилиши мумкин бўлган товушқатор. У юқори кўтарилаѐтган ѐки қуйи 
тушаѐтган қатор товушлар тизмасида тузилади. 
Транспозиция (лот. Transponere – жойини ўзгартмоқ) – товушларни 
бошқа баландликка кўчириш. Транспозиция турли шароитда қилинади: 
ѐзилган мусиқа асари хонанда овозига ноқулай бўлса; бир чолғу асбобдан 
иккинчисига кўчириш зарурати бўлса; ѐзилган ноталар ўқиш учун ноқулай 
бўлса. Мазкур ҳолларда мусиқа асарини бир тоналликдан иккинчи 
тоналликка транспозиция қилинади; бунда унинг характери, ритми ва бошқа 
унсурлари ўзгармайди.
Транспозицияланувчи чолғулар – куй ижро этилганида нота 
ѐзувида ѐзилганига кўра паст ѐки баланд товуш билан янграйдиган 
чолғулар. Масалан, қашқар рубоби, афғон рубоби янграшига нисбатан бир 
октава юқори ѐзилади. Най пикколо эса янграшига нисбатан бир октава паст 
ѐзилади. 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling