Ҳар бир устун бўйича “+” сони ҳисоблаб чиқилади. Қайси устун бўйича “+” сони кўп бўлса, сизда шу касб типига нисбатан қизиқиш устунлигини билдиради.
4-5 балл – яққол ифодаланган қизиқиш, 2-3 балл – меъёрдаги қизиқиш;
0-1 балл – умуман қизиқишнингйўқлиги.
“Касбий мойилликсўровномаси”.
Йўриқнома: Ўзингизни қайси касбга мойиллигингизни аниқлаш учун уч вариантдан бирини “а”, “б” ёки “в” ни танланг ва жавоб варақасида белгиланг.
Касбий фаолиятимда менҳоҳлардимки...
а) ҳар хил одамлар билан мулоқатда бўлишни;
б) фильмларни суратга олиш, китоб ёзиш, расм чизиш, саҳна кўринишларида ўйнашни ва ҳокозо;
в) ҳисоб- китоб билан шуғулланиш, ҳужжат юритишни.
Китоб ва кинофильмда мени кўпроқ жалб қиладиган нарса,бу
а) муалифнинг ҳаёлини кузатишнинг имконияти борлиги; б) асосий қаҳрамон, ёзувчи ёки режисёрнинг маҳорати;
в) матн, қаҳрамонларнинг ҳаракати.
Мени кўпроқ қуйидаги йўналишларда ютуққа эришишқувонтиради...
а) жамоатчилик фаолиятим учун; б) фан тараққиётида;
в) санъат соҳасида.
Мен қуйидаги касбларни танлаган бўларэдим...
а) бош механик;
б) экспедиция бошлиғи; в) бош буҳгалтер.
Инсон ва жамиятнинг келажагини қуйидагилар белгилайди... а) одамлар ўртасида ҳамжиҳатлик, бир-бирини тушуниш;
б) фанда янгилик яратиш;
в) ишлаб чиқаришнинг ривожланиши.
Агар мен раҳбар бўлсам, унда мен биринчи ўринда эътиборимни қаратарэдим...
а) аҳил, жипслашган жамоа тузиш;
б) ўқитишнинг янги технологиясини яратиш; в) ҳужжатлар билан ишлаш.
Техника кўргазмасида мени кўпроқ жалб қилади... а) экспонатларнинг ичкиқурилмаси;
б) улардан амалиётда фойдаланиш;
в) экспонатларнинг ташқи кўриниши (рангли шакли).
Do'stlaringiz bilan baham: |