Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазирлиги Бухоро вилоят, халқ таълими боiшқармаси Вобкент туман 40-сон ўрта умумтаълим
Коллеж ФМ бошлиғи: А.Шамсиддинов
Download 279.5 Kb.
|
ФМ тадбири
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Фуқаро муҳофазаси”
Коллеж ФМ бошлиғи: А.Шамсиддинов.
Вобкент туман 40-сон ўрта умумтаълим мактабида бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказиш Д А С Т У Р И. Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунини 2019 йил 09 октябр куни Вобкент туман 40-сон ўрта умумтаълим мактабида ўтказилади. Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси” кунини сифатли ўтиши ўз вақтида тайёргарлик кўриш, иштирокчилар таркибини тўғри тузиш ҳамда аниқ раҳбарлик қилишга боғлиқдир. Мактабнинг барча зарурий ҳужжатларини фуқаро муҳофазаси штаби хамда аъзолари, мактаб рахбарияти бошчилигида ишлаб чиқадилар. Биринчи ўринда мактаб фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғи ишлаб чиқилади, унда бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказишдан мақсад ва вазифалар, иштирокчилар таркиби, уларни тоифалари ва ёшига қараб тайёрлаш, қайси звено билан қачон?, қайси мезонлар? бўйича қўшимча шуғулланиш, қайта тайёрлаш, ўқув-базасини тайёрлаш хажми хамда уни бажариш муддати. Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунига материал техник таъминот, ташкилотчилар ва жавобгарлар хамда умумий комиссия таркиби белгиланади. Навбатдаги хужжатда бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказиш режаси бўлиб, уни ишлаб чиқишда Ўқув ва тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари хамда Чақирувга қадар Бошланғич Тайёргарлик фани бошлиғи рахбарлик қилади. Унда бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” куни ва аниқ тайёргарлик чора-тадбирлари ва ҳисоботи, бажарилиш вақти, жойи, жавобгар шахслар тайинланади. Ишлаб чиқилган режа мактаб фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланиб, фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи ва фуқаро муҳофазаси мутахасиси билан келишилади. Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказишда камида беш кун тайёргарлик кўрилади. Асосий диққат эътибор доимий таркибни сифатли, юқори даражада тайёргарлик кўришга қаратилади. Барча мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларни тайёрлаш вақтида ёшига қараб 2 та гурухга бўлиб, уларга бажариладиган тадбирлар сони, унинг мазмуни, ўтказилиш жойи вақти айтилади. Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказишда ўқувчи ва ўқитувчилар ўрни ва вазифаси, ўқувчи ва ўқитувчиларни маънавий-сиёсий ва рухий тайёргарлигини оширишдаги роли тушунтирилади. Download 279.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling