Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дилмурод раҳматуллаев стратегик менежмент асосида умумий ўрта таълим тизимини бошқариш (Монография)


Download 415.89 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana08.03.2023
Hajmi415.89 Kb.
#1253657
TuriМонография
1   2
Bog'liq
xrpt 3sr6bfck7t4v07hhm5a08a492mfvg1h9i14k77v4oonolxxzrxznysmn7saciiar05472nzf5du

 УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ 
СТРАТЕГИК БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ 
АСОСЛАРИ 
 

 
 
1.1. Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта таълим 
соҳасидаги ислоҳотлар стратегияси ва унинг ўзига хосликлари 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич 
Каримов “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни 
тарбиялаш мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модер-
низация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро 
конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида ҳозирги 
кунда дунёдаги деярли мутлақ кўпчилик давлатлар 2008 йилда 
бошланган, глобал миқёсдаги янги рецессия тўлқинларини келти-
риб чиқариш хавфини туғдираётган жаҳон молиявий-иқтисодий 
инқирозининг салбий таъсири остида қолиб келаётган бир пайтда 
юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш 
мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилиш-
нинг муҳим шарти эканлигини алоҳида таъкидлаб, қуйидаги 
фикрларни билдириб ўтадилар: “Бугунги кунда умумий эътирофга 
кўра, XXI аср глобаллашув ва чегараларнинг барҳам топиш даври, 
ахборот-коммуникация технологиялари ва интернет асри, жаҳон 
майдонида ва дунё бозорида тобора кучайиб бораётган рақобат 
асрига айланиб бораётганини исботлаб беришга ҳожат йўқ, албатта. 
Бундай шароитда инсон капиталига йўналтирилаётган инвестиция 
ва қўйилмаларнинг ўсишини, ҳозирги замонда демократик тарақ-
қиёт, модернизация ва янгилаш борасида белгиланган мақсадларга 
эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли 
ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш вазифасини 
доимо ўзининг асосий устувор йўналишлари қаторига қўядиган 
давлатгина ўзини намоён эта олиш мумкин” [ “Маърифат” газетаси, 
2012 йил, 3-бет].
Шунингдек, Президент Ислом Каримов 2009 йилнинг асосий 
якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағиш-
ланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида “Биз 
фарзандларимизни нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, 


7
балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга 
бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI аср талабларига 
тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун 
зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга 
мақсад қилиб қўйганмиз”, деб алоҳида таъкидлаб ўтади. 
Ҳукуматимиз томонидан ушбу масала юзасидан қабул 
қилинган Давлат дастури ана шу эзгу мақсадга эришиш йўлида, 
жами давлат ва нодавлат манбаларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд 
барча ресурс ва имкониятларимизни сафарбар этишни кўзда 
тутади. Жумладан, “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида 
таълим хизматлари билан боғлиқ қуйидаги вазифаларга алоҳида 
эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилган: 
1) тайёрланаётган мутахассисларга реал иқтисодиёт тармоқлари 
ва соҳаларидаги мавжуд талабга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, 
ўсиб келаётган ёш авлодга таълим ва тарбия бериш соҳасида 
моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш, ундан оқилона ва 
самарали фойдаланишни таъминлаш, давлат таълим стандартлари, 
ўқув дастурлари ва ўқув-услубий адабиётларни такомиллаштириш; 
2) таълим жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педагогик 
технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедиа воситаларини 
кенг жорий этиш орқали мамлакатимиз мактабларида, касб-ҳунар 
коллежлари, лицейлари ва олий ўқув юртларида ўқитиш сифатини 
тубдан яхшилаш, таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория 
базасини замонавий турдаги ўқув ва лаборатория ускуналари, 
компьютер техникаси билан мустаҳкамлаш, шунингдек, ўқитув-
чилар ва мураббийлар меҳнатини моддий ҳамда маънавий 
рағбатлантириш бўйича самарали тизимни янада ривожлантириш. 
Таълим хизматлари шахс, жамият ва давлатнинг таълим 
борасидаги турли эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдалани-
ладиган билим, қобилият ва кўникмалар тизимидир. Таълим 
соҳасидаги хизматлар таълим олувчиларнинг билим олиш бораси-
даги манфаатларини амалга оширишни таъминлайди, шахснинг ўз 
йўлини белгилаши ва қобилиятини намоён этиши учун шарт-
шароит яратиб беради. 
Мамлакатимизда муайян таълим даражалари белгиланган, 
шунингдек, уларнинг айримлари мажбурий тарздадир. Чунончи, 
умумий ўрта таълим мажбурий таълим сирасига киради. Таълим 
муассасаларининг давлат тасарруфидагиларида ҳам, давлатга 
қарашли бўлмаганларида ҳам таълим хизматлари кўрсатилади. 


8
Бунда ҳар бир субъект ўз шахсий интилишларига, шунингдек, 
молиявий имкониятларига жавоб берадиган хизматларнинг конкрет 
турини танлашга ҳақлидир. 
Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини 
такомиллаштириш, молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда 
таълим муассасаларининг мустаҳкамлигини кенгайтириш, масъу-
лиятини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш; 
таълим-тарбия жараёнини мувофиқлаштириш, таълим муасса-
саларида услубий раҳбарликни кучайтириш сингари долзарб 
вазифалар бугунги таълимни молиявий бошқаришнинг асосини 
ташкил этади. Ушбу фаолият йўналишлари ичида таълим муас-
сасаларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш 
масаласи алоҳида аҳамиятга моликдир. Бу борада Ўзбекистан 
Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги “Респуб-
ликада 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини 
ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрнсида”ги 
ПҚ-325-сонли ҳамда 2007 йил 21 майдаги “Республикада 2010 
йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини 
ривожлантиришни жадаллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғри-
сида”ги ПҚ-640-сонли қарорлари қабул қилинганлиги барчага яхши 
маълум. Мазкур меъёрий ҳужжатлар ижросини ҳаётга татбиқ этиш 
юзасидан Халқ таълими вазирлиги томонидан қатор ишлар амалга 
оширилди. 
Таъкидлаш жоизки, ушбу қарорлар ижросини таъминлаш 
мақсадида 2006 йил 27 апрелда “2006-2010 йилларда халқ таълими 
муассасаларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлан-
тиришни жадаллаштириш тўғрисида” Халқ таълими вазирлигининг 
109-сонли ҳамда 2007 йил 7 июнда “Ўзбекистон Республикасида 
2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини 
ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги 162-сонли буйруқлар асосида чора-тадбирлар режаси 
ишлаб чиқилди.
Мазкур вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш мақсадида халқ 
таълими тизимида ҳам катта ишлар амалга оширилмоқда. Жум-
ладан, умумтаълим мактабларида: 
- мактабда ўқитиладиган айрим фанлар бўйича битирув-
чиларни олий ва ўрта махсус ўқув юртларига киришга тайёрлаш 
гуруҳларини очиш, жумладан, репетиторлик хизматини кўрсатиш; 
- ўқувчиларни хорижий тилларга ўргатиш учун гуруҳлар 


9
очиш; 
- аҳоли учун қўшимча равишда компьютер саводхонлиги 
курсларини ташкил этиш; 
- ўқувчилар учун (мусиқа асбобларини ўрганиш, театр санъа-
ти, техник ижодкорлик ва уларни таъмирлаш, рақс, сураткашлик, 
тўқиш, каштачилик, миллий ҳунармандчилик ва ҳ.к.) тўгараклар 
ташкил этиш; 
- ўқувчилар учун танани соғломлаштириш мақсадида жисмо-
ний ривожланиш, енгил атлетика, гимнастика, аэробика, теннис, 
стол тенниси ва бошқа спорт турлари бўйича гуруҳлар ташкил 
қилиш; 
- ўқув муассасасига қарашли спорт иншоотларида (корт, 
стадион, бассейн, тир, спорт залларида) ўқув муассасаси тренер-
лари раҳбарлигида қўшимча машлуғотлар ташкил қилиш; 
- ўқувчилар ва ўқитувчилар учун белгиланган тартибда тасдиқ-
дан ўтказилган методик, дидактик қўшимча таълим ахборот синов-
нома типидаги қўлланмаларни ишлаб чиқиш, кўпайтириш ва 
тарқатиш; 
- мактабларга ажратилган ер майдонларида боғлар барпо этиш, 
мева, сабзавот, полиз экинлари ва кўчат етиштиришни йўлга 
қўйиш; 
- аҳолига маиший хизмат кўрсатишни (соч олиш, пойафзал 
таъмирлаш ва ҳ.к.) ташкил этиш; 
- шартнома асосида аҳоли учун китоблар ва ўқув қуроллари 
савдосини ташкил этиш.
Ҳозирги кунда бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати ҳар бир 
раҳбардан қўшимча маблағ топиш йўлларини излашни талаб этади. 
Шу сабабли ҳар бир раҳбар маркетинг иши асосидаги билимларга 
эга бўлиши зарурдир. 
Таълим тизимида қўлга киритиладиган бутун самарадорлик ва 
унинг таркибий қисмлари турлича сифат кўрсаткичларига эга 
бўлиши мумкин. Уларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва ўлчаш учун 
хилма-хил мезонлар ишлаб чиқилган. Ўқувчиларнинг билиш 
фаолиятининг ривожланиши билан боғлиқликда В.П.Беспалько 
таълим хизмати самарадорлигининг тўрт даражасини аниқлаган ва 
уларнинг моҳиятини қуйидагача очиб берган: 

даража – танишиш. Ўқувчилар бошқа шунга ўхшаш объект-
лар қаторида ушбу объектни идрок этиш, англаш, фарқлаш, ўзлаш-
тириш қобилиятларига кўра фарқланадилар. Танишув даражаси-


10
даги ўзлаштириш кўпроқ ўрганиш объекти ҳақидаги умумий 
тасаввурлар, фикрлаш эса, муқобил мулоҳаза тарзидаги «ҳа – йўқ», 
«ёки – ёки»лар билан чегараланади. 
II 
даража – репродукция. Мазкур даражада ўқувчилар ўрга-
ниш объекти билан боғлиқ ҳаракатларни оғзаки баён этиб бера 
олиш имконияти даражасидаги асосий тушунчаларни ўзлашти-
радилар, турли ҳаракатлар ва хилма-хил чораларни таҳлил қила-
дилар. 
III 
даража – тўлиқ ўзлаштирилган билим ва кўникмалар. 
Мазкур даражада ўқувчиларнинг фаолияти баъзи синф ишларини 
ҳал этиш учун ўзлаштирган ахборотларни амалиётда қўллаш ва 
объектив янги ахборотларни эгаллаш кўникмалари эгалиги билан 
тавсифланади. 
IV 
даража – трансформация. У ўқувчиларнинг эгалланган 
билим, кўникма ва малакаларни қўллай олишлари орқали турлича 
мураккабликдаги вазифаларни ҳал эта оладиган ахборотларни 
эгаллашларини кўзда тутади. 
Юқорида кўриб чиқилган даражалар билан боғлиқликда 
билим-танишув, билим-нусха кўчириш, билим-кўникма ва билим-
трансформация ажратиб кўрсатилади. Таълим жараёнининг ривож-
ланиши билим-танишувдан билим-трансформацияга ўтиш сифати-
да кўриб чиқилади. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, инсон 
учун барча даражадаги билимлар зарур. Бирида у тасаввурларга эга 
бўлиши, бошқасида тўлиқ даражадаги билим-кўникмаларни ўзлаш-
тириши, яна бошқаларида эса, ўзга соҳаларга қўллай олиш учун 
олинган билим-кўникмаларни мустаҳкамлаши зарур бўлади. Ана 
шу долзарбликдан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда умумтаълим 
мактабларида асосий таълим хизмати билан бир қаторда, қуйидаги 
қўшимча хизмат турлари ҳам йўлга қўйилган: 
1) 
мактабда ўқитиладиган айрим фанлар бўйича битирув-
чиларни олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига киришга 
тайёрлаш курсларини очиш, шу жумладан, репититорлик хизма-
тини кўрсатиш; 
2) аҳоли учун қўшимча равишда компьютер саводхонлиги 
курсларини ташкил этиш; 
3) ўқувчилар ва фуқаролар учун (мусиқа асбобларини 
ўрганиш, театр санъати, техник ижодкорлик ва уларни таъмирлаш, 
рақс, сураткашлик, тўқиш, каштачилик, миллий ҳунармандчилик ва 
ҳ.к.) тўгараклар ташкил этиш; 


Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasi 
https://kitobxon.com/oz/asar/665
saytida.
Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версияси 
https://kitobxon.com/uz/asar/665
сайтида.
Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можно найти на сайте
https://kitobxon.com/ru/asar/665

Download 415.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling