Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дилмурод раҳматуллаев стратегик менежмент асосида умумий ўрта таълим тизимини бошқариш (Монография)


Download 415.89 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana08.03.2023
Hajmi415.89 Kb.
#1253657
TuriМонография
  1   2
Bog'liq
xrpt 3sr6bfck7t4v07hhm5a08a492mfvg1h9i14k77v4oonolxxzrxznysmn7saciiar05472nzf5du



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ 
ВАЗИРЛИГИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ДИЛМУРОД РАҲМАТУЛЛАЕВ
 
 
 
СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ АСОСИДА 
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ 
БОШҚАРИШ 
 
(Монография) 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ – 2012


2
УДК:339.1 
KБК74p 
P30 
 
P30 Д.Раҳматуллаев. Стратегик менежмент асосида 
умумий ўрта таълим тизимини бошқариш. Монография. – Т.: 
“Fan va texnologiya” , 2012, 104 бет.
 
ISBN 978–9943–10–732–2 
 
 
Масъул 
муҳаррир: 
 
Т.А.Мадумаров – З.М.Бобур номидаги Андижон 
давлат университети ректори, профессор
 
 
 
Тақризчилар:
 
М.Абдуллаева – Андижон вилоят ПКҚТМОИ 
ректори, педагогика фанлари номзоди; 
 
М.Б.Артикова – З.М.Бобур номидаги Андижон 
давлат университети доценти, педагогика фан-
лари номзоди
 
 
 
 
Монография Андижон вилояти педагог кадрларни қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш институти илмий Кенгашининг 
2012 йил 5 сентабрдаги 13-сонли қарори билан чоп этилди. 
 
 
 
 
 
 
 
ISBN 978–9943–10–732–2 
 
 
© «Fan va texnologiya» нашриёти, 2012. 


3
 
КИРИШ 
 
Маълумки, бугунги кунда Республикамиз умумий ўрта таълим 
муассасалари ўзининг ривожланиш мақсади ва унга эришиш метод-
ларини мустақил аниқлаш ҳуқуқига эга бўлган бозор иқти-
содиётининг тенг ҳуқуқли субъектларига айланди. Жумладан, Халқ 
таълими вазирлигининг махсус қарор ва буйруқлари асосида уму-
мий ўрта таълим муассасаларида таълим хизматлари соҳасининг 
кенг йўлга қўйиб борилиши ҳар бир таълим муассасаси олдига 
ўзининг ривожланиш ҳолатини баҳолаш, шунингдек, истиқболли 
ривожланишнинг муқобил вариантларини ишлаб чиқиш вазифа-
сини шарт қилиб қўймоқда. Иккинчидан, таълим муассасаларида 
инновацион бошқарув жараёнида муассасанинг истиқбол мақсади 
ва имкониятини педагог ходимларнинг манфаатлари билан 
уйғунлаштирувчи узоқ муддатли стратегик режалар асосида 
стратегик бошқарувнинг амалиётга қўлланилиши таълим сама-
радорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Стратегик 
бошқарув деганда таълим муассасасининг стратегик мақсади йўна-
лишида муассаса имкониятларини педагогик ходимларнинг 
умумий манфаатлари билан мувофиқлаштиришни назарда тутувчи 
узоқ муддатга тузилган дастур, режа ва лойиҳалар асосида бош-
қариш тушунилади. Стратегик бошқарув одатда, мазкур тизимни 
бошқарув маданиятининг юқори даражасини белгиловчи кенг 
инновацион дастурларни амалга ошириш имкониятини яратади. 
Энг асосийси, стратегик менежмент асосида бошқариш бозор 
иқтисодиёти шароитида таълим муассасаларининг ўз олдига қўйган 
мақсадларини стратегик бошқарув гуруҳлари орқали муваффа-
қиятли амалга оширишга имкон беради. Ана шу сабабли стратегик 
менежмент асосида умумий ўрта таълим тизимини бошқаришнинг 
педагогик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш ўзида муҳим 
педагогик муаммони акс эттиради. 
Педагогик-психологик адабиётларни ўрганиш ва таҳлил 
қилиш натижасида қуйидагилар маълум бўлдики: таълим муасса-
сасини бошқаришнинг назарий асослари Ю.А.Конаржевский, 
Т.И.Шамова, М.Мирқосимов, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълимини бошқаришнинг илмий-педагогик асослари Р.Ш.Аҳлид-


4
динов, М.С.Алимов, мактабда ўқув-тарбия ишларини бошқариш 
А.А.Орлов, раҳбарлик қилишда директорларнинг маҳорати 
Ф.Г.Фролов, С.Т.Турғунов, Р.Ж.Ишмуҳамедов, А.Абдуқодиров ва 
А.Пардаевлар томонидан таҳлил этилган ҳамда хулосалар 
чиқарилган; сўнгги йилларда таълим муассасаси менежменти билан 
боғлиқ-ликда бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари 
кенг тадқиқотлар доирасига айланганлигини кўрсатди. Шунингдек, 
Ш.Э.Қурбонов, Э.А.Сейтхалилов, Ж.Ғ.Йўлдошев, Р.Ҳ.Джураев, 
С.Т.Турғунов, У.И.Иноятов, Ж.К.Фозилов, А.Қўчқоров, Р.Вали-
жонов, А.Каримжонов, С.А.Езопова, А.Е.Капто, А.Файоль, Г.Эмер-
сон, Ф.Тейлор, Г.Форд, Г.Я.Гольдштейн, Н.Н.Тренев, А.А.Томпсон, 
Н.Н.Смирновлар умумий асосда менежмент ва стратегик бошқарув 
масаласини ўз асарларида ёритиб берганлар. Бизнинг тадқиқотимиз 
билан бевосита боғлиқ илмий иш С.Корсаков томонидан амалга 
оширилган бўлиб, унда стратегик менежмент асосида коллежнинг 
ривожланишини бошқариш масаласи тадқиқ этилган. Қ.Ўролов 
томонидан амалга оширилган тадқиқотда эса, таълим муасса-
саларини мақсадли бошқаришнинг назарий масалалари ёритиб 
берилган. Адабиётлар таҳлили стратегик менежмент асосида 
умумий ўрта таълим тизимини бошқариш масаласи алоҳида тадқиқ 
этилмаганлигини кўрсатди.
Юқоридаги айтилганлардан тадқиқот муаммоси келиб чиқади. 
Мазкур муаммони ҳал қилиш эса тадқиқот мақсадини белгилаб, у 
қуйидагича белгиланди: стратегик менежмент асосида умумий ўрта 
таълим тизимини бошқариш йўлларини ишлаб чиқиш ва уни 
амалга ошириш воситаларини аниқлаш.
Тадқиқот мақсадига мувофиқ қуйидаги вазифалар қўйилди ва 
ҳал қилинди: 
1. Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта таълим соҳа-
сидаги ислоҳотлар стратегияси ва унинг ўзига хосликларини 
асослаш. 
2. Умумий ўрта таълим муассасаларини стратегик бошқа-
ришнинг методологик жиҳатларини ёритиб бериш. 
3. Умумий ўрта таълим муассасаларини стратегик бошқариш 
йўлларини аниқлаш. 
4. Умумий ўрта таълим муассасаларини стратегик бошқариш 
технологиясини ишлаб чиқиш. 
5. Умумий ўрта таълим муассасаларини стратегик бошқариш-
га доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш. 


5
Илмий-тадқиқотнинг назарий аҳамияти “cтратегия” тушун-
часига умумменежмент тавсифига доир маълумотларга асосланган 
ҳолда, таълим муассасасини бошқариш билан боғлиқликда таъриф-
ларнинг шакллантирилганлиги; стратегияни танлаб олиш шартлари 
ва тамойилларининг ёритиб берилганлиги; стратегик режалаш-
тириш ва унинг ўзига хосликлари ҳамда стратегик режалаштириш-
нинг долзарблигини аниқлаб берувчи сабаблар, стратегик режа-
лаштириш вазифалари ва босқичларининг аниқлаштирилганлиги; 
стратегик режанинг мазмуни баён этиб берилганлиги кабиларда ўз 
аксини топган. 


6

Download 415.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling